АҚШда ўқ ва патрон сотувчи автоматлар пайдо бўлди

АҚШда ўқ ва патрон сотувчи автоматлар пайдо бўлди

American Rounds компанияси Алабама, Оклахома ва Техасдаги озиқ-овқат дўконларига компьютерлаштирилган ўқ-дориларни сотиш автоматларини ўрнатди, дея хабар беради Associated Press.

Компаниянинг таъкидлашича, машиналар мижознинг ёшини текшириш учун ID сканери ва юзни таниш дастуридан фойдаланади ва улардан фойдаланиш планшет компьютер каби «тез ва осон».

❌ Таҳлилчилар автоматлардан ўқларни сотиш АҚШда кўпроқ отишмаларга олиб келишидан қўрқишади. Мустақиллик кунининг ўзида қуролли зўравонлик камида 33 кишининг ҳаётига зомин бўлди.

Бироқ, компаниянинг айтишича, унинг ёшни текшириш технологияси транзакциялар онлайн сотувларга қараганда хавфсизроқ , бунда харидордан ёшни тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмаслиги мумкин.

Associated Press, USA Today ва Northeastern University томонидан юритиладиган маълумотлар базасига кўра, 2024 йилда июнь ойи ҳолатига кўра 15 та қуролли отишма содир бўлган, 2023 йилда эса 39 та.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!