Хитойдан келган маҳсулотларга АҚШ божхона тўлови ставкаси ҳозирда 50 фоиз атрофида.
Бу ҳақда АҚШнинг савдо бўйича музокарачиси Жеймисон Грир Fox News телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
"АҚШ президенти Дональд Трамп бутун сайловолди кампанияси давомида бутун дунё бўйлаб 10% тарифларни ва Хитойга нисбатан 50-60% гача бўлган юқори тарифларни жорий қилмоқчи эканлигини айтди”, деди у. "Умуман олганда, тарифлар ҳозир Хитойда 50% ва бутун дунё бўйлаб 10%."
Грир, Вашингтон ва Пекин ўртасида Женевада эришилган келишувлар мамлакатлар ўртасидаги савдо можароси авж олишидан олдин киритилган бир қатор мажбуриятларга таъсир қилмаслигини тушунтирди; у, шунингдек, келишув доирасида Хитой АҚШга бир қатор товарлар, жумладан, ноёб тупроқ металларини экспорт қилиш бўйича чекловларни олиб ташлашга рози бўлганини таъкидлади.
"Биз ўз позицияларимизни Хитой томонига яқинлаштиришимиз керак бўлган нуқтага етдик, шунинг учун ҳам бунга эришиш учун кўп куч сарфладик. Ўтган дам олиш кунлари жуда прагматик натижага олиб келди", - дея қўшимча қилди у.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
2024 йил ноябридан режалаштирилган ва 2025 йилда амалга оширилган «Қизил тўй» операцияси давомида Исроил ҳарбий ҳаво кучлари 12 дақиқа ичида Эроннинг 10 нафар юқори лавозимли ҳарбий раҳбарини йўқ қилишга эришди. Бу операция Эрон мудофаа тизимида жиддий нуқсон борлигини намойиш этди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Эрон Теҳроннинг тўхтатишга рози бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган тинчлик келишувининг муддати яқинлашар экан, Исроилга бир нечта босқичли ҳаво ҳужумларини бошлади.
"Теҳроннинг амалиётлари “дўст ва қардош Қатар давлати ва унинг халқи учун таҳдид ёки хавф туғдирмайди”, дейилади Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши баёнотида.
АҚШ президенти Дональд Трамп ўзи Эронга қарши уюштирган зарбаларни “том маънода ҳарбий муваффақият” деб атаб мақтаган бир пайтда, демократлар уни ваколатини ошириб юборганликда айблашди.