АҚШнинг Байрутдаги элчихонаси америкаликларни ҳар қандай транспорт воситасида зудлик билан Ливанни тарк этишга чақирди. Расмийлар фуқароларга «рейс зудлик билан учмаса ёки улар танлаган йўналиш бўйича бўлмаса ҳам, ўзларида мавжуд бўлган ҳар қандай чиптани бронь қилишни» тавсия қилади.
Мамлакатда қолган америкаликлар учун элчихона «фавқулодда вазиятлар режаларини тайёрлашни ва узоқ вақт давомида ўз жойида бошпана олишга тайёр бўлишни» маслаҳат беради.
Британия ҳам ўз фуқароларини Ливанни тарк этишга чақириб, «мамлакатдаги вазият тезда ёмонлашиши мумкинлигидан» огоҳлантирди.
Эвакуацияга Исроил ва Ҳизбуллоҳ ўртасидаги зиддиятнинг кучайиши сабаб бўлган. Кетма-кет ўзаро зарбалар ва ҳар икки томоннинг юқори мартабали амалдорларининг ўлимидан сўнг минтақадаги таранглик жуда муҳим даражага етди.
Ўтган ҳафта Исроил «Ҳизбуллоҳ» қўмондони Фуад Шукрни, бир кундан кейин эса Хамас етакчиси Исмоил Ҳанияни ўлдирган. Шиа ҳаракати ўз кучларини «юқори шай ҳолатга келтирди», Эрон эса Исроилга «қаттиқ жазо» берилишини ваъда қилди.
Можаронинг авж олиш хавфи ортиб бораётган бир пайтда, Озарбайжон, Россия, Арманистон, Қозоғистон ва Беларус каби қатор давлатлар ҳам ўз фуқароларига Ливанга саёҳат қилмасликни тавсия қилди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.