АҚШ ўз қўшинларини Эквадорга жойлаштирмоқчи
Қўшма Штатлар Эквадорда ҳарбий база яратиш ва ўз қўшинларини у ерга кўчириш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Марко Рубио республика ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Габриэла Соммерфелд билан қўшма матбуот анжуманида маълум қилди.
"Биз АҚШ қўшинларини Эквадорга узоқ муддатли асосда жойлаштириш имконияти ҳақида гаплашдик, албатта, Эквадор ҳукумати билан ҳамкорликда", — деди Рубио. Унинг сўзларига кўра, бу "ҳарбий хизматчиларни биргаликда тайёрлаш, амалиётлар ўтказиш ва умумий таҳдидларга жавоб қайтариш имкониятларини яратиш” имконини беради.
Унинг эслатишича, Қўшма Штатлар илгари республикада ҳарбий базани сақлаб келган, бироқ 2009 йилда улар мамлакат собиқ президенти Рафаэль Корреанинг (2007-2017) илтимосига кўра ўз қўшинларини олиб чиқишга мажбур бўлган.
"Агар улар бизни таклиф қилишса, биз бу имкониятни кўриб чиқамиз", — дея давом этди Рубио ва бу стратегик аҳамиятга эга масала эканини таъкидлади. Шу билан бирга, Давлат котиби Америка қўшинларини Эквадор ҳудудига жойлаштириш учун Қўшма Штатлар республика раҳбариятидан тегишли таклифнома олиши кераклигини таъкидлади.
Рубио, шунингдек, Қўшма Штатлар Эквадорга хавфсизлик эҳтиёжлари, жумладан, "наркотик моддалар ва жиноятчиликка қарши кураш" учун 13,5 миллион доллар ажратишини айтди. Бундан ташқари, Америка томони республикага денгиз флотини жиҳозлаш учун 6 миллион долларлик учувчисиз учиш аппаратларини беради.
