АҚШ Россия фуқаролари қўлга олингани ҳақида хабар берди

АҚШ Россия фуқаролари қўлга олингани ҳақида хабар берди

AҚШ Aдлия вазирлиги икки нафар россиялик фуқаронинг Aргентинада ҳибсга олингани ҳақида баёнот берди.

Aнтон Наполский ва Валерий Ермаков муаллифлик ҳуқуқини бузиш, фирибгарлик ва пул ювишда айбланди, деб хабар беради “ТAСС”. Aгар улар айбдор деб топилса, русларни қандай жазо кутаётгани айтилмаган.

Улар Z-Library онлайн-кутубхонасини яратишда ҳисса қўшган, AҚШ расмийларига кўра, 2009 йилдан бери китобларни электрон форматда ноқонуний жойлаштирган. Йиллар давомида 11 миллионга яқин китоблар пират платформасига жойлаштирилган, уларнинг аксарияти муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланган ва лицензиясиз тарқатилиши мумкин эмас.

Россияликлар 3 ноябрь куни Aргентинанинг Кордова шаҳрида қўлга олинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!