Вашингтон маъмурияти депортацияни тезлаштириш мақсадида бир қанча штатлардаги саноат омборларини ҳужжатсиз муҳожирларни сақлаш марказларига айлантиришни режалаштирмоқда.
Бу ҳақда The Washington Post нашри хабар бермоқда.
Нашрнинг таъкидлашича, Иммиграция ва божхона назорати (ICE) ички ҳужжатлари АҚШ расмийлари "саноат омборларини таъмирлаш" учун пудратчиларни жалб қилиш ниятида эканликларини билдиради. Режага кўра, уларни депортация қилишдан олдин "бир вақтнинг ўзида 80 000 дан ортиқ ҳибсга олинган муҳожирларни ушлаб турадиган" марказларга айлантириш. Бунинг учун "Виржиния, Техас, Луизиана, Аризона, Жоржия ва Миссури штатларидаги асосий транспорт марказлари яқинида жойлашган йирик омборлар" танланиши кутилмоқда.
Нашрнинг ёзишича, 16 та кичикроқ марказлар билан бирга ҳар бирида 5-10 минг муҳожирни ўз ичига олган еттита йирик марказ ташкил этилади. Улар максимал 1500 кишини сиғдириш учун мўлжалланган. Нашрнинг аниқлик киритишича, бу режалар якуний эмас ва ўзгартирилиши мумкин.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳозирча «шаҳарликлар»нинг трансфер режаларига кирмайди, деб хабар беради Sports.kz Allez Lens манбасига таянади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Рауф Инилеев Жаҳон чемпионати олдидан терманинг имкониятлари, барқарорлик ва асосий футболчилар соғлиғининг аҳамияти ҳақида фикр билдирди.
2026 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида президент фармони қабул қилинди.
АҚШнинг Огайо штатидан демократ конгрессмен Жойс Битти Вашингтондаги Кеннеди маркази номининг ўзгартирилгани муносабати билан президент Дональд Трамп ва унинг томонидан тайинланган бошқарув кенгаши аъзоларига қарши суд даъвосини киритди.
Индонезиянинг Марказий Ява вилоятида автобус иштирокида содир бўлган йирик йўл-транспорт ҳодисасида камида 16 киши ҳалок бўлди, кўплаб йўловчилар жароҳат олди.
Жанубий Африка Республикасининг Гаутенг вилоятида жойлашган кўнгилочар масканга уюштирилган қуролли ҳужум оқибатида 9 киши ҳалок бўлди, яна 10 нафар яраланди.