"Барселона" вингери Ламин Ямал 2025 йилни ёрқин ўтказди. Sofascore ҳисоб-китобларига кўра, "кўк-анорранглилар" юлдузи январь ойи бошидан бери жами 307 та муваффақиятли алдаб ўтишни амалга оширган. Бу бутун маълумот йиғиш даврида бир календарь йилида муваффақиятли дриблинг уринишлари бўйича иккинчи кўрсаткичдир.
Рекорд ҳамон Неймарга тегишли бўлиб, у 2017 йилда 335 марта рақибларини алдаб ўтган. Учинчи ўринда Лионель Месси бормоқда, у ўша 2017 йилда 260 марта муваффақиятли дриблинг қайд этган. Эътиборлиси, учаласи ҳам "Барселона"да энг яхши натижаларини кўрсатишди, аммо бразилиялик ўша ёзда Каталония клубини "ПСЖ"га алмаштирганди.
Июль ойида Ламин Ямал 18 ёшга тўлди. Ўтган мавсумда футболчи Ханс-Дитер Флик жамоасига Испаниядаги барча ички совринларни ютишда ёрдам берган.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳозирча «шаҳарликлар»нинг трансфер режаларига кирмайди, деб хабар беради Sports.kz Allez Lens манбасига таянади.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Рауф Инилеев Жаҳон чемпионати олдидан терманинг имкониятлари, барқарорлик ва асосий футболчилар соғлиғининг аҳамияти ҳақида фикр билдирди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро мамлакат нашрлари журналистларига берган интервьюсида Италия футболининг асосий муаммолари ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.
АҚШнинг Огайо штатидан демократ конгрессмен Жойс Битти Вашингтондаги Кеннеди маркази номининг ўзгартирилгани муносабати билан президент Дональд Трамп ва унинг томонидан тайинланган бошқарув кенгаши аъзоларига қарши суд даъвосини киритди.
Индонезиянинг Марказий Ява вилоятида автобус иштирокида содир бўлган йирик йўл-транспорт ҳодисасида камида 16 киши ҳалок бўлди, кўплаб йўловчилар жароҳат олди.
Жанубий Африка Республикасининг Гаутенг вилоятида жойлашган кўнгилочар масканга уюштирилган қуролли ҳужум оқибатида 9 киши ҳалок бўлди, яна 10 нафар яраланди.