2013 йилдаги учрашувда Владимир Путин Павел Дуровга Россияда эмас, бошқа давлатда бизнес билан шуғулланишни тавсия қилган — “Агентство”.
Павел Дуровнинг айтишича, 2013 йилда Россия президенти Владимир Путин тадбиркорлар билан учрашув ўтказган. Ўша пайтда Павел Дуров “Вконтакте” мессенжерига ҳам эгалик қилган. Ушбу учрашувда расмийлар Дуровни Путинга таништиришган.
"Эшитишимча, сизларда порнография ва ноқонуний филмлар бор, бизга Россияда бундай нарсалар керак эмас", — деган Путин. Дуровнинг айтишича, Путин унга "Исроилда бизнес юритишни" тавсия қилган.
Aйнан шу учрашувдан кейин Дуров нафақат “ВКонтакте”дан қутулишга, балки қамоққа тушиб қолмаслик учун барча лойиҳаларини Россиядан иложи борича узоққа кўчиришга қатъий равишда қарор қилган.
Шунингдек, “Ростех” раҳбари Сергей Чемезов Павел Дуровнинг олдига келиб, Telegram'нинг маълумот узатиш протоколи калитларини "Криптография институти директорига беришни" айтган. Дуровнинг сўзларига кўра, у Россия расмийларига буни иложсизлигини тушунтириш бефойда эканини англаган.
2024 йилда Путин Москвада Дуров билан "кўп йиллар аввал" бир марта учрашганини айтиб, Кремлнинг унга нисбатан ҳеч қандай эътирози бўлмаганини қўшимча қилган.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Рауф Инилеев Жаҳон чемпионати олдидан терманинг имкониятлари, барқарорлик ва асосий футболчилар соғлиғининг аҳамияти ҳақида фикр билдирди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро мамлакат нашрлари журналистларига берган интервьюсида Италия футболининг асосий муаммолари ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳозирча «шаҳарликлар»нинг трансфер режаларига кирмайди, деб хабар беради Sports.kz Allez Lens манбасига таянади.
АҚШнинг Огайо штатидан демократ конгрессмен Жойс Битти Вашингтондаги Кеннеди маркази номининг ўзгартирилгани муносабати билан президент Дональд Трамп ва унинг томонидан тайинланган бошқарув кенгаши аъзоларига қарши суд даъвосини киритди.
Индонезиянинг Марказий Ява вилоятида автобус иштирокида содир бўлган йирик йўл-транспорт ҳодисасида камида 16 киши ҳалок бўлди, кўплаб йўловчилар жароҳат олди.
Жанубий Африка Республикасининг Гаутенг вилоятида жойлашган кўнгилочар масканга уюштирилган қуролли ҳужум оқибатида 9 киши ҳалок бўлди, яна 10 нафар яраланди.