АҚШ нима сабабдан Украинага ҳарбий ёрдам бермоқчи эмаслиги маълум бўлди

АҚШ нима сабабдан Украинага ҳарбий ёрдам бермоқчи эмаслиги маълум бўлди

Қўшма Штатларнинг Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатишни истамаслиги Киевга берилган Ғарб техникасининг катта йўқотишлари, шунингдек, қарши ҳужум натижаси билан боғлиқ. Бу ҳақда Military Watch Magazine нашри хабар берди.

Нашрнинг таъкидлашича, Украина кўрган йўқотишлар кўлами, шунингдек, “унинг ҳужум операцияларининг тобора кўпроқ эътироф этилган муваффақияцизлиги” АҚШда Украина Қуролли кучларини қурол-яроғ билан таъминлашга қаршиликни кучайтирган.

Шунингдек, мақола муаллифининг қўшимча қилишича, Вашингтон ёрдамисиз қолган Киев нафақат ҳарбий амалиётларни қўллаб-қувватлай олмайди, балки энг оддий вазифаларни ҳам бажара олмайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!