АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остиннинг айтишича, Қўшма Штатлар махфий ҳужжатларнинг сўнгги ошкор этилишига жуда жиддий муносабатда бўлиб, Адлия вазирлиги буни текшираётганини эслатди. Остин билан бирга сўзлаган Давлат котиби Энтони Блинкеннинг қўшимча қилишича, АҚШ сўнгги кунларда иттифоқдошлари билан маълумотлар ошкор этилишини муҳокама қилган.
«Адлия департаменти тергов қилаётганда мен ҳозир кўп нарсани айта олмайман, лекин биз бу [сизиб чиқиш]га жуда жиддий қараймиз», деди Ллойд Остин CNN ва агентликларнинг сўзларидан иқтибос келтирган ҳолда.
«Биз оқиш манбасини топмагунимизча ва унинг ҳажмини аниқламагунимизча, биз ҳамма нарсани текшириш ва қидиришда давом этамиз», - дея қўшимча қилди АҚШ Мудофаа вазири.
Остиннинг айтишича, у ҳар куни ҳарбий раҳбарлар билан сизиб чиққан маълумотлар ҳақида маслаҳатлашади.
Энтони Блинкен журналистларга сўнгги бир неча кун ичида АҚШ иттифоқчилари ва ҳамкорлари билан юқори даражада алоқада бўлганини ва уларни АҚШ сир сақлашга уринаётгани ва иттифоқчилик мажбуриятларига содиқ эканига ишонтирганини айтди.
Блинкен, айниқса, сешанба куни у Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба билан гаплашганини ва уни Қўшма Штатлар Россия билан урушда Украинани кучли ва фаол қўллаб-қувватлашда давом этишига ишонтирганини алоҳида эслатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.