АҚШ Марказий Осиё давлатлари билан «5+1» форматида бизнес-платформа ишга туширади

A A A
АҚШ Марказий Осиё давлатлари билан «5+1» форматида бизнес-платформа ишга туширади

АҚШ ҳукумати Марказий Осиёнинг барча давлатлари – Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилиш учун бизнес платформани ишга туширади. Тузилма «5+1» форматида бўлади. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаментининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича бюроси эълон қилди.

Бу йўналишдаги ҳамкорлик республикаларнинг иқтисодий хавфсизлигини мустаҳкамлаши таъкидланмоқда. Хусусан, томонлар минтақавий иқтисодий интеграция ва ислоҳотлар, давлат-хусусий шериклик, инновациялар ва хорижий инвестицияларга эътибор қаратиши айтилмоқда.

Ҳукумат ва ишбилармон доиралар вакилларининг «5+1» форматидаги биринчи учрашуви 2024 йилга мўлжалланган. Тадбир Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида бўлиб ўтади.

19 сентябр куни Ню-Йоркда бўлиб ўтган «Марказий Осиё – АҚШ» саммитида бизнес ва иқтисодиёт бўйича алоҳида форум ташкил этиш бўйича келишувга эришилди. Ушбу ташаббус АҚШ томонидан янграган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!