Коронавирус пандемиясининг иқтисодиётга таъсири оқибатларини юмшатиш учун Америка ўз фуқароларига 1200 доллардан моддий ёрдам бермоқчи.
АҚШ сенати кичик бизнес ва фуқароларга ёрдам сифатида 2 трлн. доллар ажратиш ҳақидаги қонун лойиҳасини маъқуллаган.. Бу лойиҳа бугун кўриб чиқилиб, имзоланиши кутиляпти.
Қонун лойиҳасига кўра, йиллик 75 минг доллар даромадга эга бўлган фуқароларнинг ҳар бирига 1200 доллардан пул берилади, ҳар бир болага эса 500 доллардан.
Коронавирус сабабли ишидан айрилганларга ҳам 13 ҳафта давомида моддий ёрдам ажратилади. Бу ҳолат 4 ой давомида 600 долларгача оширилиши кутиляпти.
Инқироздан жабрланган компанияларга 500 млрд. доллар миқдорида давлат кредит дастурини тақдим қилади, кичик бизнесга эса 367 млрд. доллар ажратилади.
Коронавирус пандемиясига қарши курашаётган шифокорлар эҳтиёжи учун 100 млрд. доллар ажратилади.
Бугунги статистикага кўра, Америка коронавирус юқтирганлар сони бўйича дунёда биринчи ўринга чиқиб олган. У Хитой ва Италияни ҳам ортда қолдирган.
Бунга сабаб сифатида аҳоли оммавий тест қилингани айтилган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.