Google компанияси, АҚШ фойдаланувчилари учун Google Maps (Хариталар) хизматида Мексика кўрфазини Америка кўрфази деб ўзгартириши ҳақида хабар берди. CNN'нинг хабарига кўра, компания ушбу қарорни ўзининг узоқ муддатли амалиётига асосланиб қабул қилган. Google'нинг баёнотига кўра, агар расмий ҳукумат манбаларида номлар янгиланган бўлса, компания уларни ўзгартиради.
25 январь куни АҚШ президенти Дональд Трамп Мексика кўрфазини Америка кўрфази деб номлашни буюрган ва Аļаскадаги Денали чўққисини Мак-Кинли чўққиси деб ўзгартирган. Google, шунингдек, Денали чўққисини ҳам Аļаскадаги ўз хариталарида Мак-Кинли деб ўзгартиради. Компания, «Расмий номлар турли мамлакатларда фарқ қилади, Google Maps фойдаланувчилари эса маҳаллий расмий номни кўришади», деб таъкидлади.
«Қолган дунё аҳолиси иккала номни ҳам кўради. Бу ҳолат шу ерда ҳам амал қилади», деди Google вакили.
Расмийнинг сўзларига кўра, 2022 йилнинг бошидан бери Исраил фуқароси бўлганларнинг умумий сони 145 минг кишини ташкил этди, улардан деярли учдан икки қисмини россияликлар ташкил қилади.
Россия Федерацияси банклари 2024 йил рекорд даражада – 3,8 триллион рубль соф даромад қилган. Ушбу рақам РФ Марказий банки эълон қилган ҳисоботда келтирилган.
Ўзбекистонлик ҳайдовчи наркокурер сифатида ишлаётганини тан олган. Умумий оғирлиги деярли 15 килограмм бўлган мусодара қилинган ашё экспертизага юборилган.
Хабар берганидек Ал Арабия Оқ уйда журналистлар билан суҳбатда Трамп Суриядаги АҚШ қўшинлари сонини ҳозирги даражада ушлаб туришни режалаштиряптими ёки йўқлигини айтишдан бош тортди.