Россия Таълим вазирлиги мактабга қабул қилиниш вақтида рус тилини билиш бўйича тестни топшира олмаган фарзандининг қўшимча ўқиши учун шароит яратмаган мигрантларни маъмурий жавобгарликка тортиш таклифини берди. Бу ҳақда идора томонидан тестларни ўтказиш тартиби лойиҳасида сўз боради.
Ҳужжатда айтилишича, агар бола тестни муваффақиятли топшира олмаса, унга рус тилини ўрганиш бўйича қўшимча дастурдан ўтиш таклиф қилинади. Бундай ўқитиш тизими уч ой давом этиши ва унинг харажатлари ота-она томонидан қопланиши керак.
Минтақавий ҳукумат ҳудудий ИИВ органлари ва васийлик органларига мигрантларнинг мактабга қабул қилинган болалари, шунингдек, ким тестни топшира олмагани ва қўшимча машғулотларга йўналтирилганига оид маълумотларни юбориши керак бўлади.
Агар бола тестни топшира олмаганидан бир ой ўтиб, у қўшимча дарсларга қатнашмаётгани аниқланса, васийлик органлари чет эл фуқароснинг турар жойида текширув ўтказади. Улар ИИВ ва вояга етмаганлар билан ишлаш комиссиясини «болага таълим бериш мажбуриятини бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик» ҳолати бўйича хабардор қилиши лозим. Ўз навбатида улар боланинг ота-онасини маъмурий жавобгарликка тортади.
2024 йил декабрда Россия Давлат думаси Россия мактабларига рус тилини билиш бўйича тестдан ўта олмаган мигрантларнинг фарзандларини мактабга қабул қилишни тақиқловчи қонунни қабул қилганди. Қонунга кўра, мактабга қабул қилинишда «боланинг РФ ҳудудида қонуний бўлиб тургани текширилади». Мигрантларнинг фарзандлари учун рус тили тестини топшириш бепул бўлади.
2024 йилда «Мигрант Сервис» таҳлилчиларига кўра, Россияни 1 миллионга яқин мигрант, асосан, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон каби давлатлар фуқаролари тарк этган. 2025 йилда бу тенденция давом этиши ва фаразга кўра, яна 1 миллионга яқин меҳнат мигранти хорижда янада жозибадор меҳнат шароитларини излаб Россияни тарк этиши мумкин.
Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.
Жорий йилнинг 4 февралида Статистика агентлиги «2024 йил декабр ойида ўтган йилнинг май ойига нисбатан ҳисобланган истеъмол нархлари индексидан келиб чиқиб, 2025 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари (МИХ) қиймати бир ойда киши бошига 669 минг сўмни ташкил этгани»ни маълум қилди.
Шунингдек, Россия президенти ёрдамчиси Ушаков Россия ва АҚШ вакиллари Ар-Риёдда Эрон атрофидаги вазият бўйича алоҳида музокаралар ўтказишга келишиб олганини айтганди.
Нашр маълумотларига кўра, президентнинг гаровга олиш ишлари бўйича вакили Родни Беҳлер томонидан ташкиллаштирилган учрашувлар сўнгги ҳафталарда Доҳада бўлиб ўтган.
Россия телеграм-каналлари хабар беришича, постсовет ҳудудидаги энг машҳур Киллердан бири, Россия колониясида жазо муддатини ўтаётган 58 ёшли Лёша-солдат лақабли Алексей Шерстобитов Украинага урушга бориш истагини билдирган.
АҚШ президенти Доналд Трамп билан унинг Мар-а-Лаго қароргоҳида яккама-якка ўтириб овқатланиш (кечки овқат) 5 млн долларга тушади. Wired портали бу ҳақда ўз манбаларига асосланиб хабар берди.
Жанубий Каролина ўрмон хўжалигининг 410 га яқин ходими, камида 128 та ўт ўчириш машинаси, шунингдек, Жанубий Каролина миллий гвардияси аскарлари ва иккита «Blackhawk» вертолёти ёнғинга қарши курашмоқда.
Ҳамёнбоп (нархи — $600) iPhone 16e смартфони сотуви ёмон бошланди. Таниқли инсайдер ва Bloomberg журналисти Марк Гурман Apple Store вакилларидан олинган маълумотлар асосида шундай хабар берди.
Мактаб маъмурияти ўша куни ўқитувчи ва қиз ўртасида тортишув бўлганини тасдиқлади ва охирги кунларда қизнинг руҳиятида ўзгариш кузатилмаганини маълум қилди.
Мирзо Улуғбек туманидаги кўп қаватли уйларнинг бирида содир бўлган газ чақнашининг келиб чиқишига сабабчи бўлган фуқаро 9-қаватдан ўзини пастга ташлаб ҳалок бўлди.
Трампнинг таъкидлашича, Путин республикачининг “Россия билан алоқалари” бўйича демократлар томонидан олиб борилаётган текширувлар туфайли қаттиқ босим остида қолган.
Вашингтон мамлакат ҳудудидаги 500 миллиард долларлик камёб ер ости бойликларига эгалик қилиш талабидан воз кечди. Бу талаб келишув матнида акс эттирилмаган ва Зеленский аввалроқ уни қабул қилмаслигини айтган эди.
Жумладан, Андижон шаҳрида яшовчи, 1990 й.т. шахс фуқароларни Япония давлатига ишга юбориш бўйича ижтимоий тармоқлар орқали эълон тарқатиб, кўпчиликнинг ишончига киради.
Оттава ёнғин хавфсизлиги бошқармаси иморатни тутиб турган бир нечта тўсин деформацияга учраганини маълум қилди. Юқори қаватда қор қоплангач, бетон устунлар ёрилиб, синган.
Яқинда Ғазо секторида гипотермия ва унга боғлиқ асоратлар туфайли камида 15 нафар бола ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Қатарнинг Al Jazeera телеканали хабар берди.
Расмий шахс "Ғазо болаларини босқинчилар олиб бораётган геноцид уруши оқибатларидан қутқариш учун халқаро ва БМТ ташкилотларининг шошилинч ва зудлик билан аралашувини" талаб қилди.
Натижада унда йўловчи сифатида кетаётган, мазкур туманда яшовчи, 1999 ва 2002 йилларда туғилган 2 нафар фуқарога тегишли сумкаларда жами 19 кг. 915 гр. “гашиш” моддаси борлиги аниқланди
The Economist нашри ҳисобларига кўра, Украинанинг ўз ер ости бойликлари эвазига ҳарбий ёрдам учун АҚШ томонидан эълон қилинган ярим триллион долларлик қарзни тўлаши учун юзлаб йиллар керак бўлади.
Украина президенти Владимир Зеленский Киевда ўтказилаётган Украинани қўллаб-қувватлаш бўйича халқаро саммитда Украина, Европа ва АҚШ Россияга қарши музокаралар столида ўтириши лозимлигини билдирди.