Қочқинлар ва миграция тўғрисидаги қонунларни кучайтиришни мухолифатдаги ХДИ/ХСИ алянси таклиф қилган эди. Бироқ Бундестагда 350 депутат қонун лойиҳасига қарши овоз берди, 338 нафари уни маъқуллади, беш киши эса бетараф қолди.
Қонун лойиҳаси муаллифлари нафақат назоратни кучайтириш, балки мамлакатга чет элликларнинг келишини чеклашни ҳам "кенг қамровли мақсад" сифатида белгилашни талаб қилган.
Бундан ташқари, улар Германиядан бошпана сўраб ариза берган, лекин рад жавоби олган, бироқ бошқа сабабларга кўра мамлакатда қолишига рухсат берилган шахсларнинг оилалари билан бирлашиши тартибини бекор қилишни таклиф қилган.
Шунингдек, қонун лойиҳаси полиция ваколатларини кенгайтириб, уларнинг депортация қилиниши керак бўлган чет элликларни ҳибсга олиш бўйича сўров бериш ҳуқуқига эга бўлишини кўзда тутган эди.
Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.
Жорий йилнинг 4 февралида Статистика агентлиги «2024 йил декабр ойида ўтган йилнинг май ойига нисбатан ҳисобланган истеъмол нархлари индексидан келиб чиқиб, 2025 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари (МИХ) қиймати бир ойда киши бошига 669 минг сўмни ташкил этгани»ни маълум қилди.
Франция президенти Эммануел Макрон Европа учун ядровий тўхтатувчининг янги форматини муҳокама қилишга тайёрлигини айтди, у Германияни ҳимоя қилишни ҳам ўз ичига олиши мумкин.
Мирзо Улуғбек туманидаги кўп қаватли уйларнинг бирида содир бўлган газ чақнашининг келиб чиқишига сабабчи бўлган фуқаро 9-қаватдан ўзини пастга ташлаб ҳалок бўлди.
Трампнинг таъкидлашича, Путин республикачининг “Россия билан алоқалари” бўйича демократлар томонидан олиб борилаётган текширувлар туфайли қаттиқ босим остида қолган.
Вашингтон мамлакат ҳудудидаги 500 миллиард долларлик камёб ер ости бойликларига эгалик қилиш талабидан воз кечди. Бу талаб келишув матнида акс эттирилмаган ва Зеленский аввалроқ уни қабул қилмаслигини айтган эди.
Жумладан, Андижон шаҳрида яшовчи, 1990 й.т. шахс фуқароларни Япония давлатига ишга юбориш бўйича ижтимоий тармоқлар орқали эълон тарқатиб, кўпчиликнинг ишончига киради.
Оттава ёнғин хавфсизлиги бошқармаси иморатни тутиб турган бир нечта тўсин деформацияга учраганини маълум қилди. Юқори қаватда қор қоплангач, бетон устунлар ёрилиб, синган.
Яқинда Ғазо секторида гипотермия ва унга боғлиқ асоратлар туфайли камида 15 нафар бола ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Қатарнинг Al Jazeera телеканали хабар берди.
Расмий шахс "Ғазо болаларини босқинчилар олиб бораётган геноцид уруши оқибатларидан қутқариш учун халқаро ва БМТ ташкилотларининг шошилинч ва зудлик билан аралашувини" талаб қилди.