Қирғизистонда АҚШдан ноқонуний қурол олиб ўтувчи канал аниқланди

Жиноий гуруҳ Қирғизистон орқали АҚШдан Россияга ўқотар қурол ва ўқ-дориларни ноқонуний етказиб бериш ва сотиш бўйича халқаро канални ташкил қилган.
Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йил апрелидан ҳозиргача Қирғизистон, Россия ва АҚШ фуқароларидан иборат трансмиллий гуруҳ ҳисобга олинмаган «Глок», «CZ», «SIG SAUER» маркали тўппончаларни автоматлари, «AR-15», 5,56-223 мм калибрли «SIG SAUER» винтовкалари, «Беннели» милтиқлари ва улар учун ўқ-дориларни ташиш ва сотиш учун барқарор канал яратган.
Фото: Қирғизистон Республикаси МХДҚ
“Қирғизистон фуқароси С.М. ва Америка Қўшма Штатларидаги бошқа шахслар ишлаб чиқарувчиларнинг сайтларидан ўқотар қуролларни сотиб олиб, турли хил видео аппаратуралари баҳонасида уларни Қирғизистонга почта орқали жўнатишган ва у эрда фойдаланиш учун тайёр бўлган ўқотар қуролнинг асосий қисмларини йиғишган. Кейин улар ноқонуний сотиш учун Россияга жўнатилган”, – дейилади хабарда.
Фото: Қирғизистон Республикаси МХДҚ
Маълум бўлишича, қайд этилган даврда Қирғизистон ҳудуди орқали Россияга 300 дан ортиқ қурол олиб ўтилган, асосий буюртмачилар эса жиноят олами вакиллари бўлган
“2025 йил 23 январь куни АҚШдан навбатдаги товарни қабул қилиб олаётганда Қирғизистон фуқароси С.М. қўлга олинди. Ундан 2 та 5,56-223 мм калибрли винтовканинг ва 1 дона «Глок-34» тўппончасининг асосий қисмлари олиб қўйилди”, – деб хабар берди махсус хизмат.
Фуқаро қўлга олиниб, Қирғизистон Республикаси МХДҚ вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилди.