Жорий йилнинг 25 январь куни тахминан соат 23:30 да Россиянинг Ленинград вилоятининг Кингисепп туманидаги Усть-Луга қишлоғи яқинида жойлашган Краколье кварталида металл конструкцияларни йиғувчи бўлиб ишлаган 42 ёшли Ўзбекистон фуқароси тахминан 30 метр баландликдан қулаб тушиб вафот этди. Бу ҳақда “Megapolis” хабар берди.
Маълум қилинишича, эркак йиқилганидан кейин ҳам тирик бўлган, лекин уни Кингисепп туманлараро шифохонасининг тез ёрдам бўлимига ўлик ҳолда олиб боришган.
Маҳаллий тергов бўлими томонидан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 216-моддаси 2-қисми (қурилиш ишларини олиб боришда хавфсизлик қоидаларини бузиш, эҳтиётсизлик оқибатида одам ўлимига сабаб бўлиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов маълумотларига кўра, фожиа қурилаётган завод ҳудудида йўл ўтказгични ўрнатиш вақтида содир бўлган. Қоидалар ишни назорат қилган пудратчи ходим томонидан бузилган.
Иш юзасидан бир қатор экспертиза тайинланган. Терговчилар хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш учун ким жавобгар эканлигини айтмаяпти.
Фаластин қаршилик ҳаракати томонидан асирга олинган ва кейинчалик озод қилинган яҳудий Александр Турбонов тутқунликда бошидан ўтказганлари ҳақида ҳайратланарли баёнот берди.
Музокаралар томони ҳатто имзоланган келишувларни ҳам бажармаётган вазиятда Москва қандай ҳаракат қилиши керак?" деган саволга жавоб берар экан, Песков шундай деди...
15 февраль куни тонгда похтахтнинг Чилонзор туманидаги Миллий боғ ҳудудида ўнлаб Хитой фуқаролари турли хил байроқ ва шиорлар билан овозини кўтариб, оммавий тадбир ўтказди. Ҳокимлик ва куч тузилмалари бундан бехабар.
Жорий йилнинг 4 февралида Статистика агентлиги «2024 йил декабр ойида ўтган йилнинг май ойига нисбатан ҳисобланган истеъмол нархлари индексидан келиб чиқиб, 2025 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари (МИХ) қиймати бир ойда киши бошига 669 минг сўмни ташкил этгани»ни маълум қилди.
Россия Президенти Владимир Путин бир соат олдин унга Россия Қуролли Кучларининг 810-бригада ҳарбий хизматчилари "Курск вилоятида Украина чегарасини кесиб ўтганлиги" ҳақида хабар берилганини айтди.
Шунингдек, экспертиза хулосасига кўра болага бир неча бор игна санчилгани тасдиқланиб, амалиётчи ходимга нисбатан БҲМнинг бир баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.
Америкалик электромобил ишлаб чиқарувчи Тесла яқин орада Ҳиндистонда тўғридан-тўғри сотувни бошлайди, деб хабар беради Америка матбуоти хабардор манбаларга таяниб.
Жаҳон смартфонлар бозорида истеъмолчилар қизиқиши қимматбаҳо телефонлар томонга оғмоқда. 2024 йилда сотилган ҳар тўртинчи телефон премиум тоифага мансуб, дейилади Counterpoint Research (CR) агентлиги ҳисоботида.
Олдинроқ, АҚШ президенти Дональд Трамп Украинага нодир ер элементларини АҚШ ёрдамига алмаштиришни таклиф қилганди. The Daily Telegraph нашрининг ёзишича, Трампнинг ушбу шартлари «Германия ва Японияга 1945 йилдаги мағлубиятидан кейин қўйилган молиявий санкциялардан ҳам ёмонроқ».
Ғарбий Африка асрлар давомида машҳур олтин қазиб олиш маркази бўлиб келган. Бу ҳол қадимги Гана империясига бориб тақалади. Мазкур империя ўзининг бой захиралари ва ривожланган савдо тармоқлари туфайли "Олтин мамлакати" номини олган.