Россиянинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Татяна Москалкова 30 январь куни Давлат думасида сўзлаб, Украинани фақат "ёвузлик империяси" деб қараш нотўғри эканлигини, чунки у ердаги одамлар турлича эканлигини таъкидлади. Бу ҳақда "Meduza" хабар бермоқда.
Россия Омбудсмани айтишича, у Украинага олиб кетилган ва кейинчалик Россияга қайтарилган Курск вилояти аҳолиси билан суҳбатлашган. Улар турли хил воқеаларни сўзлаб беришган, деди Москалкова.
"Улар, жумладан, украиналик ҳарбийлар ўз озиқ-овқатларини келтириб, охирги бўлагини ҳам баҳам кўрганлари ҳақида гапиришди. Биз инсонийликни йўқотмаслигимиз ва уларда фақат "ёвузлик империяси"ни кўрмаслигимиз керак. Улар (украиналар) турлича. Улар ўзлари билан келган ёлланма аскарлардан қандай қутқариб қолишгани ҳақида ҳам айтишди, чунки бу ёлланма аскарларда ҳеч қандай муқаддас нарса йўқ," деди Москалкова.
Россия Омбудсмани яна қўшимча қилишича, украиналик ҳарбийлар православ, шунинг учун улар, уларнинг "қалби ва маънавияти" учун "курашиш" зарур.
Жорий йилнинг 4 февралида Статистика агентлиги «2024 йил декабр ойида ўтган йилнинг май ойига нисбатан ҳисобланган истеъмол нархлари индексидан келиб чиқиб, 2025 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари (МИХ) қиймати бир ойда киши бошига 669 минг сўмни ташкил этгани»ни маълум қилди.
Музокаралар томони ҳатто имзоланган келишувларни ҳам бажармаётган вазиятда Москва қандай ҳаракат қилиши керак?" деган саволга жавоб берар экан, Песков шундай деди...
Франция ва Британия аллақачон Украинага юборилиши мумкин бўлган 25 минг кишилик ҳарбий контингентни тўплаганини Олий Рада депутати Алексей Гончаренко маълум қилди.
Ушбу экспертиза хулосасида қайд этилишича, фуқаро Г.Х. ақлий заифлик енгил даражаси билан хасталанган ҳамда ҳуқуқбузарликни содир этган вақтда ўз ҳаракатларига жавоб бера олмаган.
Россиянинг Порт-Судан яқинида ҳарбий-денгиз базасини ташкил этиш режаси собиқ президент Умар ал-Башир давридан, 2019 йилдан бери ишлаб чиқилаётган бўлиб, дастлабки келишув 2020 йил ноябрда имзоланган.