Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова разведка хизматлари ўзбекларга нисбатан ҳақоратомуз гапларни ўз ичига олган провокацион контент яратувчиси аниқланганини маълум қилди.
Аввалроқ интернетда ўзини рус, деб таништирган шахс ўзбекларни «итлар» дея ҳақоратомуз қиёслагани ҳақида интервью пайдо бўлган эди. Бироқ, эътиборли фойдаланувчилар ёзувдаги парчаларни таҳрирлаш ва кесиш изларини пайқашди, бу эса унинг ҳақиқийлигига шубҳа туғдирди. Бундан ташқари, суҳбатдошнинг шахси номаълумлигича қолмоқда - фақат суҳбат литвалик журналист билан олиб борилгани аниқланган.
Мария Захарованинг таъкидлашича, видеони тарқатиш ортида Украинанинг Николаев вилоятида туғилган, радикал миллатчи гуруҳлар билан алоқаси бор Николай Николаевич Кочмарик турибди.
Унинг сўзларига кўра, бундай ахборот провокацияларидан мақсад миллатлараро низоларни қўзғатиш ва Россиядаги вазиятни беқарорлаштиришдир. Шунингдек, у бундай видеолар Американинг You Tube видеохостинг манбаси орқали тарқатилаётганини таъкидлади, бу унинг фикрича, ташқи аралашувдан далолат беради.
Хулоса ўрнида М.Захарова Россия миллатлараро бирдамлик тамойилларига доимо амал қилишини, МДҲдаги иттифоқчилари билан асрлар давомида илиқ муносабатлар шаклланганини таъкидлади.
Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.
Жорий йилнинг 4 февралида Статистика агентлиги «2024 йил декабр ойида ўтган йилнинг май ойига нисбатан ҳисобланган истеъмол нархлари индексидан келиб чиқиб, 2025 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари (МИХ) қиймати бир ойда киши бошига 669 минг сўмни ташкил этгани»ни маълум қилди.
Нашр маълумотларига кўра, президентнинг гаровга олиш ишлари бўйича вакили Родни Беҳлер томонидан ташкиллаштирилган учрашувлар сўнгги ҳафталарда Доҳада бўлиб ўтган.
Россия телеграм-каналлари хабар беришича, постсовет ҳудудидаги энг машҳур Киллердан бири, Россия колониясида жазо муддатини ўтаётган 58 ёшли Лёша-солдат лақабли Алексей Шерстобитов Украинага урушга бориш истагини билдирган.
АҚШ президенти Доналд Трамп билан унинг Мар-а-Лаго қароргоҳида яккама-якка ўтириб овқатланиш (кечки овқат) 5 млн долларга тушади. Wired портали бу ҳақда ўз манбаларига асосланиб хабар берди.
Жанубий Каролина ўрмон хўжалигининг 410 га яқин ходими, камида 128 та ўт ўчириш машинаси, шунингдек, Жанубий Каролина миллий гвардияси аскарлари ва иккита «Blackhawk» вертолёти ёнғинга қарши курашмоқда.
Ҳамёнбоп (нархи — $600) iPhone 16e смартфони сотуви ёмон бошланди. Таниқли инсайдер ва Bloomberg журналисти Марк Гурман Apple Store вакилларидан олинган маълумотлар асосида шундай хабар берди.