АҚШда иш ўринларининг заиф ўсиши дунёдаги энг йирик иқтисодиётнинг тўсатдан қулаш хавфини кучайтиргани боис 2 август куни фонд бозорларида оммавий сотувлар юз берди.
Технологик акциялари устунлик қиладиган Nasdaq индекси Intel ва Amazon компаниялари ўз натижаларидан кўнгли тўлмаганини маълум қилгандан кейин 2,4 фоиздан ортиққа тушиб кетди. Расмий маълумотларда келтирилишича, июль ойида иш берувчилар 114 мингта иш ўрни яратган — бу кутилган кўрсаткичлардан анча паст. Мамлакатда эса сўнгги уч йилда ишсизлик энг юқори даражага чиққан.
Ушбу маълумотлар АҚШ Федерал захира тизими фоиз ставкаларини қачон ва қанчага пасайтириши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларни юзага келтирди. Фонд бозорлари шундоқ ҳам заёмлар бўйича харажатлар кўплигидан ташвишда эди, шу билан бирга, сунъий интеллект сабаб юзага келган оптимизм туфайли акциялар нархининг давомли ўсиши тўхтаб қолиши мумкин.
Nasdaq’нинг 2 август кунги қулаши индекснинг охирги «чўққиси» билан таққослаганда тахминан 10 фоизга камайишига олиб келди — «тузатиш» номини олган қулаш бундан бир неча ҳафта олдин содир бўлганди.
Шунингдек, Dow Jones Industrial Average индекси 1,5 фоизга, S&P 500 индекси эса Осиё ва Европа бозорларидаги қулашдан кейин 1,8 фоизга тушиб кетди. Японияда Nikkei 225 индекси қарийб 6 фоизга қулади.
Аввалроқ Федерал захира тизими фоиз ставкасини яна олдинги даражада сақлаб қолган эди, бироқ сентябрда бўлиб ўтадиган навбатдаги йиғилишда ставкалари пасайтирилиши мумкинлигига шама қилган.
АҚШ Меҳнат вазирлигининг ҳисоботида келтирилишича, мамлакатда ишсизлик даражаси 4,3 фоизга қадар кўтарилган — бу 2021 йилдан бери қайд этилган энг юқори кўрсаткич.
Amazon охирги чоракда савдолар 10 фоизга ошганини маълум қилганига қарамай, 2 август куни электрон тижорат гигантининг савдолари 10 фоиздан ортиққа тушиб кетди. Компания АҚШ иқтисодиётидаги ҳар қандай қулашдан жиддий зарар кўради.
Россия президенти Владимир Путин, шунингдек, Хитой ва Шимолий Корея етакчилари Си Цзиньпин ва Ким Чен Ин ҳеч қачон АҚШга қарши “фитна” қилишни ўйламаган. Бу ҳақда Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков Оқ уй раҳбари Доналд Трампнинг айбловларига изоҳ бериб, маълум қилди.
Ҳолат юзасидан, Узун тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 126 прим 1-моддаси 7-қисми “а”, “е” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи Ш.А. процессуал тартибда қамоққа олинган, шунингдек ишга алоқадор бўлган хонадонда яшовчи бошқа фуқаролар ҳам терговга жалб қилиниб, бир нафарига нисбатан “Қидирув” эълон қилинган.
Исроил армияси томонидан қамал қилинган Ғазо секторида сўнгги 24 соат ичида яна олти нафар фаластинлик, жумладан бир бола очлик ва ўткир тўйиб овқатланмасликдан ҳалок бўлди.
UNICEF вакили Тесс Инграм Ғазо шаҳрида очарчилик тарқалиши хавфи ҳақида огоҳлантириб, аҳоли фарзандлари учун озиқ-овқат топиш учун изтироб билан курашаётганини таъкидлади ва вазиятни “мутлақ фалокат” деб баҳолади.
Ғазо секторига уюштирилган ҳужумларда қатнашган Исроил армиясига қарашли Голани бригадасининг бир аскари мамлакат шимолидаги ҳарбий база ҳудудида ўлик ҳолда топилди.
БМТнинг Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги (UNRWA) маълум қилишича, Исроилнинг Ғазога қарши 23 ойлик уруши 660 минг болани кетма-кет учинчи йил ҳам мактабдан маҳрум қилмоқда.
Венесуэла вице-президенти ва нефть вазири Делси Родригес АҚШга қарши кескин баёнот билан чиқиб, Вашингтонни мамлакат ички ишларига аралашмасликка ва Венесуэла ҳудудидан узоқроқ туришга чақирди.
Венесуэла вице-президенти ва нефть вазири Делси Родригес АҚШга қарши кескин баёнот билан чиқиб, Вашингтонни мамлакат ички ишларига аралашмасликка ва Венесуэла ҳудудидан узоқроқ туришга чақирди.
Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мазкур ер майдонидан жами 247 туп каннабис ўсимлиги ва 27 кг 708 гр марихуана ашёвий далил сифатида олинди.
Янги тадқиқотга кўра, тропик ҳудудларда ўрмонларни кесиш натижасида ҳосил бўлган иссиқлик билан боғлиқ касалликлар сўнгги 20 йилда ярим миллиондан ортиқ инсоннинг ҳаётига зомин бўлган.