АҚШ давлат котиби Рубио вице-президент Вэнсни 2028 йилги сайловда президентликка асосий даъвогар деб атади
АҚШ давлат котиби Рубио вице-президент Вэнсни 2028 йилги сайловда президентликка асосий даъвогар деб атади — Politico.
Нашр манбаларига кўра, Марко Рубио агар Жей Ди Вэнс АҚШ президентлиги учун навбатдаги сайловда номзод бўлишга қарор қилса, уни қўллаб-қувватлашини билдирган.
Аввалроқ президент Трамп Вэнс ва Рубиони ўзининг эҳтимолий ворислари деб атаганди. Вэнс эса Рубио билан ўртасида “рақобат йўқ”лигини ва улар “маъмуриятдаги энг яқин дўстлар” эканини таъкидлаганди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
