АҚШ Афғонистон учун Фулбрайт дастурини қайтадан бошлаши мумкин

АҚШ Афғонистон учун Фулбрайт дастурини қайтадан бошлаши мумкин

Агар шартлар ўзгармаса, дастур 2023-2024 ўқув йилида давом эттирилиши режалаштирилган. Номзодларни танлаш 2022-2023 йилларда бўлиб ўтади.

АҚШнинг Кобулдаги элчихонаси ишламагани учун хоҳловчилар бошқа давлатларга визага мурожаат қилишлари керак. Бироқ ушбу дастурнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, афғонлар учун визалар ва парвозлар нархи АҚШ ҳукумати томонидан тўланади.

Фулбрайт дастури АҚШдаги энг йирик халқаро таълим гранти дастури бўлиб, 155 та давлатда фаолият юритади, 1946 йилда асос солинган. Унинг доирасида ҳар йили 4 мингга яқин талаба грант олади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!