Apple ишлаб чиқаришни Хитойдан кўчириш режаларини тезлаштирди

Apple ишлаб чиқаришни Хитойдан кўчириш режаларини тезлаштирди

Американинг Apple компанияси маҳсулотнинг бир қисмини Хитойдан ташқарига ўтказиш жараёнини тезлаштирди, деб хабар бермоқда The Wall Street Journal манбаларга таяниб.

Нашр суҳбатдошларининг сўзларига кўра, корпорация бошқа Осиё мамлакатларида – масалан, Ҳиндистон ва Вьетнамда маҳсулотларни йиғишни фаол режалаштириш илтимоси билан етказиб берувчиларга мурожаат қилган. Apple шунингдек, Тайванлик монтажчиларга, жумладан Foxson Technology Group'га қарамликни камайтиришга интилади.

"Сўнгги ҳафталарда Apple ўз ишлаб чиқаришининг бир қисмини Хитойдан ташқарига кўчириш режаларини тезлаштирди", - дея хабар беради WSJ.

Таъкидланишича, Чжэнчжоудаги iPhone заводидаги тартибсизликлар ишлаб чиқаришни кўчириш қарорига таъсир қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!