Андижонлик зўравон UFC жангчиси қидирувга берилди

Андижонлик зўравон UFC жангчиси қидирувга берилди

Андижонлик UFC жангчиси шериги билан ички ишлар органи ходимини аёвсиз калтаклаб, қочиб кетган эди. Андижон шаҳар суди уни қамоққа олишга ажрим чиқарган, ҳозир гумондор қидирилмоқда. Бу ҳақда "Zed News" канали хабар бермоқда.

Нима бўлган ўзи?

24 сентябрда Андижон шаҳар ИИБ 1-сонли милиция бўлими ҳузуридаги тергов бўлинмаси раҳбари, капитан С.Ғ. “Дамас” машинасида кетаётиб, йўл қоидасини бузиб, йўл четида тўхтаб турган “Спарк” машинасига урилган. Бунга жавобан “Спарк” ҳайдовчиси ва салон ичидаги йўловчи “Дамас” ҳайдовчисини уриб, тан жароҳати етказишган. Жабрланувчи шифохонага олиб кетилган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеога кўра, ходимни урган фуқаро UFC жангчиси Ҳ.Э. экани аниқланган. Айрим манбаларга кўра, у доғистонлик UFC жангчиси Ҳабиб Нурмагомедовнинг яқин дўсти ҳисобланади.

Суд-экспертиза хулосаси

26 сентябрда суд тиббий экспертизаси ўтказилган. Унга кўра, жабрланувчига "бош мия ёпиқ шикасти, бош мия чайқалиши, чап томон ғалвирсимон суяк катакчаларининг ёпиқ синиши, бурун тўсиғининг травматик қийшайиши, чап кўз қовоқлари қонталаши, тери ости гематомаси, чап кўз олмаси 2-даражали контузияси, чап чакка соҳаси шилиниши" ташхиси қўйилган.

Суд дастлаб унинг айбини хавфлилик даражаси юқори бўлмаган деб топмоқчи бўлган, аммо қасддан қочиб кетгани учун уни қамоққа олиш ҳақида ажрим чиқарган ва қидирувга берилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!