Андижонда кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний олиб кирмоқчи бўлган 3 нафар фуқаро қўлга олинди

Андижонда кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний олиб кирмоқчи бўлган 3 нафар фуқаро қўлга олинди

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг юртимизга ноқонуний йўллар билан олиб кирилишига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси “Дўстлик” чегара божхона пости ходимлари томонидан юртимизга пиёда ҳолда кириб келган 3 нафар фуқаронинг қўл юклари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, фуқароларнинг кўл юклари орасида божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган жами 103 дона “Тропикамид” ва 124 дона “Лирика” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари яширилганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!