Андижонда кучли тасир этувчи дори воситалари олди-сотдиси билан боғлиқ ҳолат аниқланди

Андижонда кучли тасир этувчи дори воситалари олди-сотдиси билан боғлиқ ҳолат аниқланди

Жорий йилнинг 27 июль куни Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида Андижон туманида яшовчи аёл З.Д ҳамда унинг шериги Андижон шаҳарда яшовчи аёл Х.Олар биргаликда, жами 28 дона «Регапен» ва 12 дона «Тропикамид» дори воситасини холис харидорга 2 миллион 500 минг сўмга сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланган.

Шунингдек, фуқаро З.Днинг қўлида бўлган сумкасида 68 дона «Регапен» ҳамда 6 дона «Тропикамид» кучли таъсир этувчи дори воситалари борлиги аниқланган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИО ФМБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!