Андижондаги кафелардан бири хонандалар Жалолиддин Аҳмадалиев ва Ҳамдам Собировларнинг қўшиқларидан рухсатсиз фойдаланаётганлиги аниқланди. Бу ҳақда Андижон вилоят адлия бошқармаси хабар бермоқда.
«Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги Қонуннинг 45-моддасига кўра юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан кўрсатув ёки эшиттиришни эфирга узатиш ва кабель орқали юборишни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар, ушбу Қонунда назарда тутилган ҳоллардан ташқари, асардан, ижродан, фонограммадан ёхуд эфир ёки кабель орқали кўрсатув ёхуд эшиттириш берувчи ташкилотнинг кўрсатув ёки эшиттиришидан фақат ҳуқуқ эгаси ёки бошқа ваколатли шахс билан тузилган шартномага биноан фойдаланишлари мумкин. Агарда шартнома тузмасдан асарлар ёки турдош ҳуқуқлар объектини такрорлаш, тарқатиш ёки ундан бошқача тарзда фойдаланилган бўлса Мазкур Қонуннинг 62-моддасига асосан муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар бузилган деб ҳисобланади.
Андижон вилоят адлия бошқармасига Ўзбекистон Республикаси муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жамияти Андижон шаҳридаги умумий овқатланиш жойида жамият аъзолари ҳисобланган Хамдам Собиров ва Жалолиддин Аҳмадалиев ижросидаги қўшиқлардан ҳеч қандай рухсатсиз ҳамда тегишли лицензия шартномасини тузмаган ҳолда фойдаланаётганлиги юзасидан мурожаат қилган. Мурожаатда жамият хонандалар билан тузилган шартномаларга асосан ижрочиларнинг муаллифлик ҳуқуқи объектларига бўлган мутлақ ҳуқуқини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳимоя қилиши қайд қилинган.
Мурожаатни кўриб чиқиш давомида ҳақиқатан ҳам Андижон шаҳрида фаолият юритувчи «МЎЪЖИЗА САВДО ПЛЮС» МЧЖ томонидан Хамдам Собиров ижросидаги «20 март», «Тентакчам» ҳамда Жалолиддин Аҳмадалиев ижросидаги «Жаноним», «Ёр биздан кетди» номли қўшиқлари ҳеч қандай рухсатсиз ва тегишли шартнома тузмаган ҳолда омма эътиборига етказилиб келинаётганлиги аниқланган.
Ўрганиш юзасидан тадбиркорга юқорида қайд этилган қўшиқларни фойдаланадиган ижролар рўйхатидан (плейлист) ўчиришни сўраб, тақдимнома киритилган. Шунингдек, жамият раҳбарига муаллифлик ва турдош ҳуқуқ объектларидан фақат ҳуқуқ эгаси ёки бошқа ваколатли шахс билан тузилган шартномага биноан фойдаланиш лозимлиги тушунтирилган.
Маълумот учун, агарда тадбиркор бир ой давомида тақдимнома ижросини таъминланмаса қонунчиликда белгиланган тартибда жазога тортилиши мумкин.
2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро мундиал олдидан ютубдаги Markaziy Sektor каналининг махсус сони учун интервью берди.
2006 йилги Жаҳон чемпиони ва “Олтин тўп” соҳиби, айни пайтда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият юритаётган Фабио Каннаваро фаолиятидаги энг катта мақсади ҳақида гапирди.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Ғарбий Африка давлатлари ксенофобия ва зўравонлик ҳолатлари кучайгани сабабли ўз фуқароларини Жанубий Африка Республикасидан эвакуация қилишни бошлади.
Ливан ҳукумати мамлакат жанубида кенг кўламли вайронагарчилик ва гуманитар инқирозга сабаб бўлган Исроил томонидан амалга оширилаётган ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш лозимлигини билдирди.
АҚШ Денгиз пиёдалари корпусининг собиқ разведка офицери ва ҳарбий таҳлилчи Скотт Риттернинг айтишича, Старобельскда содир этилган терактдан сўнг Владимир Зеленский ва Киев режимига мансуб бошқа амалдорлар учун жиддий хавф юзага келган.
Хабарингиз бор, ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев навбатдаги жангини венесуэлалик Эгли Москедага қарши ўтказиб, нокаут эвазига ғалаба қозонди. Ижтимоий тармоқларда эса Москеда кучсиз, ҳеч ким танимайдиган боксчи эканлиги ҳақида турли "комментлар" тарқалди.
Яқинда Toshкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги 275-сонли мактабда информатика ўқитувчиси ва ўқувчилар ўртасида содир бўлган воқеа ижтимоий тармоқларда катта баҳс-мунозараларга сабаб бўлган эди.