Андижонда ИИБ ходимлари фуқароларни калтаклагани айтилмоқда

Андижонда ИИБ ходимлари фуқароларни калтаклагани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда "Андижон шаҳрида автомашиналар ҳаракатланиш вақтида тарафлар ўртасида тортишув келиб чиққан. Андижон шаҳар ИИБ 4-бўлим ходимлари томонидан фуқаролар калтаклангани, ҳақорат қилингани айтилмоқда" номли видеохабарлар тарқалган.

Мазкур ҳолат юзасидан жорий йилнинг 14 сентябрь куни Жиноят кодексининг 109-моддаси (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, Андижон вилоят прокуратураси томонидан назорат ўрнатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!