Андижончасига... Совуқ ҳавода Андижонда ўқувчилар майда мансабдорларни кутиб олди

Андижончасига... Совуқ ҳавода Андижонда ўқувчилар майда мансабдорларни кутиб олди

Ҳаво ҳароратининг бирдан совушига қарамасдан Андижондаги байроқ байрами тарғибот тадбирида 43-мактаб ўқувчилари уст кийимисиз байроқ кўтариб, майда мансабдорларни кутиб олишга сафарбар этилди.  

"Кўча жуда совуқ. Энди тасаввур қилинг, шу изғиринда курткасиз, ёш болага қанчалик совуқ. Шу тарғиботингизни иссиқроқ кунларга қолдирсангиз бўларди. Одамнинг қадри бўлмаса ҳам болаларни қадрлайлик", дейди Сафари канали муаллифи.

Айни пайтда Вилоят халқ таълими бошқармаси вазиятни ўрганаётганини айтган бўлса, ХТВ раҳбарлар бундай ҳолатларга йўл қўймаслик тўғрисида огоҳлантирилганини маълум қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!