Андижон ҳокимлиги кўзбўямачиликни давом эттирмоқда: ёлғон ва сохта ҳужжатлар

A A A
Андижон ҳокимлиги кўзбўямачиликни давом эттирмоқда: ёлғон ва сохта ҳужжатлар

Андижон вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Абдужаббор Эгамбердиевдан «Дарё»да 25 июль куни «Андижондаги кўзбўямачиликда алданган аёл бир умрга Россияга кетишга қарор қилди» ҳамда 29 июль куни «Андижондаги кўзбўямачиликда алданиб, бир умрга Россияга кетишга қарор қилган аёл ўз жонига қасд қилишга уринди» сарлавҳали мақолаларига раддия келиб тушди.

Эслатиб ўтамиз, Андижон вилояти ҳокимлиги вакиллари ижтимоий ҳимояга муҳтож олти нафар цех ишчисига янги қурилаётган коттежлардан совға сифатида биттадан берилишини маълум қилган. Президент Шавкат Мирзиёевнинг май ойида Андижонга ташрифи вақтида ишчилардан фақат бир нафарига коттеж совға қилинган. Ташрифдан сўнг вилоят ҳокимлиги масъули талабига кўра, қолган беш нафар ишчи янги қурилаётган тўрт қаватли уйлардан хонадон ажратиш ваъда қилинган ҳолда коттежлардан кўчирилган.

Ушбу масалани ўрганган Бош прокуратура вилоят ҳокимлиги мутасаддилари беш нафар аёлга коттеж берилишини ваъда қилиб, улардан бу ҳақда ОАВга интервьюлар олинишига эришиб, коттежларга уларни уй эгаси сифатида киритиб қўйиб, бироқ якунда уларга коттеж ажратмасдан, кўзбўямачиликка йўл қўйилганини аниқлаган эди. Бош прокуратура «Андижонча спектакль» бўйича айрим шахслар жазолангани, мансабдорлар огоҳлантирилганини айтди, бироқ уларнинг кимлигини ошкор этмади.

«Андижондаги кўзбўямачиликда алданган аёл бир умрга Россияга кетишга қарор қилди» номли мақолада «кўзбўямачилик» туфайли коттеж ололмаган тикувчи Муяссар Раҳимова билан «Дарё» мухбири ўтган вақт мобайнида жабрдийда аёлларга қандай муносабатда бўлингани, коттеж ўрнига кўп қаватли уй бериш ишлари қай даражада кетаётгани ҳақида суҳбат қурган. Мулоқот давомида Муяссар Раҳимова Россияга бир умрга кўчиб кетиш нияти борлигини айтиб ўтганди.

«Андижондаги кўзбўямачиликда алданиб, бир умрга Россияга кетишга қарор қилган аёл ўз жонига қасд қилишга уринди» номли мақолада эса 23 июль куни Муяссар Раҳимова ўз жонига қасд қилишга урингани ва «Дарё» мухбири аёлнинг ўз жонига қасд қилиш сабабларини ўрганиш учун қилган суҳбатида Муяссар Раҳимова «Ҳаммани қақшатиб, болаларни кўчага қўйиб қурилаётган Andijon City’нинг кимга кераги бор эди», деган саволни ўртага ташлаган эди.

Андижон вилояти ҳокимлигидан келиб тушган раддияда ҳар иккала мақола муаллифи Мусулмонбек Иброҳимов ҳолатни тўла ўрганмасдан, бир тарафлама, нохолис ёзгани баён этилган.

Андижон вилояти ҳокимлигидан келиб тушган хат

Андижон вилояти ҳокимлигида ушбу раддияни тайёрлаганларга шуни эслатиб ўтиш жоизки, биринчи мақола интервью жанрида ёзилган. Суҳбатдош ҳолат юзасидан ўз фикрларини баён этган. Интервью жанрида фактларни тўғри ёки нотўғрилигини ўрганиш шарт эмас. Иккинчиси эса хабар жанрида ёзилган. Ундаги фактлар Бош прокуратура, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Муяссар Раҳимова берган маълумотларга кўра тайёрланган.

Ҳокимлик томонидан тақдим этган раддияда келтирилган маълумотлар «Дарё» мухбири томонидан ўрганиб чиқилди. Қуйида Андижон вилояти ҳокимлиги тақдим этган фактлар ва мухбир томонидан аниқланган маълумотлар таққосланади.

«Андижондаги кўзбўямачиликда алданган аёл бир умрга Россияга кетишга қарор қилди» номли мақола бўйича фактчек

1.1

70 кунлик меҳнатга айланган 70 та иш

Ҳокимлик: Муяссар Раҳимова ушбу тикувчилик мажмуасига 2018 йил 12 октябрь куни ишга қабул қилинган. Қабул қилинган кундан бошлаб 2019 йилнинг май ойигача 70 (етмиш) кун меҳнат қилган. Жумладан, 2018 йил октябрда 3 кун, ноябрда 12 кун, декабрда 19 кун, 2019 йил январда 9 кун, февралда 16 кун, мартда 5 кун, апрелда 6 кун корхонага ишга келганлиги корхона устаси К.Авазметов томонидан ишчиларнинг иш вақтини ҳисобга олиш жадвали (табель)да белгиланган. Табелга асосан ўтган вақт давомида ишлаган ойлик иш ҳақи 3 миллион 427 минг 524 сўмни ташкил этган. Жами 1 миллион 30 минг сўм иш ҳақи олган. Пенсия фонди учун 171 минг 948 сўм жамғарилган. Қолган 2 миллион 397 минг 524 сўм миқдоридаги иш ҳақлари уй-жойга дастлабки тўлов учун йиғиб борилган.

«Дарё»: Муяссар Раҳимовани тикувчилик мажмуасига 2018 йил 12 октябрь куни ишга қабул қилишда бир қатор меҳнат қонунчилиги нормалари қўпол равишда бузилган. Ушбу масалага қуйида яна қайтамиз.

Мажмуада ходимларнинг ишга келиб-кетиши бўйича асослантирувчи ҳеч қандай қайд этиш китоби мавжуд эмас. Ходимлар қачон келгани ва кетишини ўз имзолари билан тасдиқловчи табель йўқлиги аниқланди. Мажмуа бош бухгалтери юқоридаги маълумот Раҳимованинг неча кун ишга келиб кетгани эмас, балки, қилинган ишларини топширган санасига кўра тузиб берилганини айтиб ўтди. Яъни ходимлар ўзлари тиккан ишларини ҳар куни эмас, балки бир неча кундан кейин, тўплаб топшириши маълум бўлди. Ҳокимлик берган маълумотдагидек Муяссар Раҳимова тикувчилик мажмуасида жами 70 (етмиш) кун меҳнат қилган эмас, балки 70 маротаба иш топширган.

Раҳимованинг айтишича, қилинган ишларга қанчадан ҳақ тўланаётгани айтилмаган. Иш юритувчилар ким қанча ишлаганини дафтарга қайд этиб борган, лекин ойма-ой қанча иш бажарилгани ҳақида ахборот берилмаган. Икки сменада ва қўшимча ишлагани бўйича тўланиши керак бўлган маблағларни тўлаш пайсалга солиб юрилган ва тўлаб берилмаган. То орадан 5 ой ўтгандан сўнг, 2019 йилнинг март ойига келиб, иш берувчи ҳамда ходимлар ўртасида тушунмовчиликлар бўлавергач, иш юритиш бошқа одамга топширилган ва ҳисоб-китоблар изига тушган.

1.2

Банк ҳисоб рақамига асоссиз ўтказилган пул

Ҳокимлик: 2019 йилнинг 15 февраль куни Андижон шаҳрида янги барпо этилган «Мустақилликнинг 27 йиллиги» маҳалла фуқаролар йиғинида қуриладиган кўп қаватли уйлардан ипотека кредити асосида 3 хонали квартира учун «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖ билан 2/5-сонли шартнома тузилган. Шартнома Раҳимованинг ўзининг розилиги билан тузилган ва имзоланган. Бошланғич бадал сифатида 22 май куни ҳолатига кўра 14 миллион 800 минг сўм ўтказилган. Шундан 2019 йилда ишлаган маошининг 2 миллион 397 минг 524 сўми ўз иш ҳақи ҳисобидан бўлган. Раҳимованинг 2019 йил 13 июнь куни ўзи ва фарзандининг саломатлиги яхши эмаслиги ва моддий жиҳатдан қийналиб қолганлиги учун кўмак сўраб қилган мурожаатига асосан ушбу маблағ ҳам қайтариб берилган. Уй-жой учун 2019 йил 28 июнь куни қўшимча 1 миллион 200 минг сўм, жами 16 миллион сўм маблағ корхона томонидан ўтказиб берилган.

«Қишлоқ қурилиш банк» Андижон вилояти минтақавий филиалига асоссиз ўтказилган пулнинг тўлов-топшириқномаси

«Дарё»: 2019 йилнинг 15 февраль куни «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖ билан фуқаро Муяссар Раҳимова ўртасида тузилган 2/5-сонли шартнома февраль ойидаёқ ўз кучини йўқотиб бўлган. Сабаби шартноманинг 4.2 бандига кўра, харидор томонидан мазкур шартнома тузилганидан кейин 5 (беш) банк куни мобайнида банкка дастлабки бадал қўйилмаганда шартнома бекор қилиниши қайд этилган. Бошланғич бадал эса 2019 йил 22 май куни, яъни орадан 3 ой ўтгандан сўнг ОАТБ «Қишлоқ қурилиш банк» Андижон вилояти минтақавий филиали ҳисоб рақамига ўтказилган. Аниқроғи, Президент Шавкат Мирзиёевнинг Андижонга ташрифидан кейин андижонча «спектакль» оммавий ахборот воситаларида ёртилгандан сўнг кўп қаватли уйдаги хонадон учун маблағ ажратилган. Раҳимовадан ташқари яна 5 та ходим билан шундай ҳолат кузатилган.

«Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖ Андижон филиали мутахассиси Файзулло Ибойдуллаев берган маълумотга кўра, шартнома шартларидаги муддатни ўзгартириш бўйича фуқаро билан ҳеч қандай қўшимча шартнома тузилмаган. Муяссар Раҳимова ҳам буни тасдиқлади.

Аён бўладики, Раҳимованинг уйи учун маблағ банк ҳисоб рақамига ҳеч қандай асосларсиз ўтказиб юборилган. Бундай вазиятда банк асослантирилмаган маблағни кирим қилмасдан, қайтариб юбориши лозим эди. Ушбу ҳолатга масъул идоралар ойдинлик киритади, деган умиддамиз.

1.3

Ҳеч қандай асосларсиз иш ҳақидан ушлаб қолинган пуллар

Ҳокимлик: Мажмуада меҳнат қилаётган уй-жой билан боғлиқ муаммолари бор, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган 42 нафар ходимни ҳам ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уй-жой билан таъминлаш мақсадида «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК билан 15 февраль куни шартномалар тузилган бўлиб, 605 миллион 626 минг сўм дастлабки тўлов учун маблағлар ўтказиб берилган. Ушбу маблағларнинг 86 миллион 226 минг сўми уй олувчиларнинг жамғариб борилган иш ҳақлари ҳисобидан, 519 миллион 400 минг сўми корхона соф фойдаси ҳисобидан ўтказиб берилган. Ушбу уй-жойлар 2019 йилнинг сентябрь ойида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Раҳимованинг иш ҳақидан ҳеч қандай асосларсиз ушлаб қолинган пуллар

«Дарё»: Ходимларнинг иш ҳақидан жамғариб бориладиган ҳисоб рақамига маблағ ушлаб қолиш бўйича розилик хати олинмаган. Ҳеч қандай асосларсиз иш ҳақидан пул ушлаб қолганини мажмуа бош бухгалтери тасдиқлади.

1.4

Эр томонидан талон-торож қилинган кредит

Ҳокимлик: Муяссар Раҳимова 2018 йилнинг 3 июль куни «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида 36 ой муддатга 7 фоиз устама тўлаш шарти билан «Ўзсаноатқурилишбанк» вилоят бўлими томонидан қандолатчилик фаолиятини ривожлантириш учун 17 миллион сўм имтиёзли кредит олган. Бу маблағ у томонидан мақсадсиз сарфланган.

«Дарё»: Муяссар Раҳимова собиқ турмуш ўртоғи билан бирга яшаб юрган вақтида кредит олганини тасдиқлади. Лекин кредит маблағлари унинг собиқ эри томонидан талон-торож қилиб юборилган. Муяссар Раҳимова ушбу сўзларини ҳатто, судда ҳам айтишга тайёрлигини маълум қилди.

1.5

Кечиккан алимент

Ҳокимлик: Раҳимованинг шаръий никоҳдаги турмуш ўртоғи томонидан 3 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун 2019 йил февраль ойидан алимент тайинланган. Шу кунга қадар 2 миллион 772 минг 302 сўм алимент олган.

«Дарё»: Ҳокимлик вакиллари «Ажрашмаган вақтимда ҳам турмуш ўртоғим пул билан таъминламасди» жумласини яна қайтадан уч маротаба ўқиб чиқишларини сўраган бўлар эдик. Бу ерда гап ажралишдан аввалги вақт ҳақида кетмоқда.

Алимент масаласига келадиган бўлсак, фуқаролик ишлари бўйича Андижон вилоят Андижон туманлараро суди 2018 йил 26 ноябрь куни Раҳимованинг собиқ турмуш ўртоғидан алимент ундириш бўйича буйруқ чиқарган. Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида ундирувчи Раҳимова фойдасига 2019 йил февраль ҳолатига кўра, алимент тўловчида қарздорлик 1 миллион сўмни ташкил қилган. Лекин алимент тўловчидан Раҳимовага суд буйруғидан 4 ой ўтгандан сўнг, аниқроғи, 2019 йил 5 апрель куни февраль ва март ойлари учун 801 минг сўм келиб тушган. Шундан буён Раҳимовага собиқ эри томонидан алимент пуллари тўлаб келинмоқда. Бироқ Мажбурий ижро бюросидан олинган маълумотга кўра, 2019 йил август ҳолатига кўра алимент тўловчининг Раҳимова олдида 700 минг сўм қарздорлиги мавжуд.

Раҳимовага биринчи бор олиб келинган алимент пули санаси

Мутасаддиларга бир савол: Раҳимова алимент пулини олгунга қадар беш ой давомида уч нафар вояга етмаган бола билан қандай қилиб кун кечирган? Раҳимова тикувчилик мажмуасидан ўртача 200 минг сўм олиб турган ҳам дейлик, бу сумма уч нафар бола ва ўзининг еб-ичиши ва кун кечиришига етадими?

1.6

Сохта ҳужжатлар

Ҳокимлик: Бугунги кунда ушбу корхонада жами 97 нафар аёл меҳнат қилмоқда. Ишчиларнинг барчасига меҳнат дафтарчалари очилган. Жумладан, М.Раҳимова 2018 йил 12 октябрь куни 11-сонли буйруқ билан ишга қабул қилинган. Шу санада АН 676764 рақамли меҳнат дафтарчаси очилган. ИНН (546324870) ва шахсий идентификация рақамлари (41907891240050) мавжуд. Техника хавфсизлиги билан таништирилган. Ишчиларнинг меҳнати учун ҳақ тўлаш ҳисоби ишчиларнинг иш вақтини ҳисобга олиш жадвали орқали ишбай тартибида олиб борилган.

«Дарё»: Ўрганишлар натижасида маълум бўлдики, корхона Андижон шаҳар бандликка кўмаклашиш марказидан 2019 йил 18 январь куни 100 дона меҳнат дафтарчасини сотиб олган. Лекин 3 ой аввалги сана билан, яъни 2018 йилнинг октябрь ойи билан 40 нафар ходимга меҳнат дафтарчаси очилган, 28 та меҳнат дафтарчаси тўлдирилмаган, қолган 32 та меҳнат дафтарчаси топилмади.

Меҳнат дафтарчалари 2019 йилнинг январь ойида олинган бўлсада, уларнинг аксарини тўлдиришда 2018 йилнинг март ойи саналари қайд этилган. Баъзиларида саналар умуман қайд этилмаган, меҳнат дафтарчаларига эгасининг имзоси қўйилмаган. Меҳнат дафтарчаларини қайд этиб бориш китоби юритилмаган.

Ходимлар билан тузилган аксар шартномаларда бир қанча камчиликлар аниқланди. Жумладан, шартнома санаси ва рақами қайд этилмаган, бўш шартномага мажмуа муҳри босиб юборилган, шартномаларда сана ва тартиб рақами кўрсатилмаган бўлсада, фуқарони ишга қабул қилиш бўйича буйруқлар чиқарилган.

Ходимларнинг 30 нафари ишга кирганидан 6 ой ўтгандан сўнг ўзлари Давлат хизматлари марказига мурожаат қилиб, жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини очган.

Тикувчилик мажмуаси бош бухгалтерининг маълум қилишича, цехда бугунги кунда ҳокимлик раддиясида айтилганидек 97 нафар аёл эмас, балки 35 нафар атрофида ходим ишламоқда.

Муяссар Раҳимова ўзига тегишли АН 676764 рақамли меҳнат дафтарчаси очилганидан хабари йўқлигини ва бирор марта ҳам кўрмаганини қайд этди. Ушбу меҳнат дафтарчаси ҳам 3 ой аввалги сана билан тўлдирилган. Дафтарча эгасининг имзоси мавжуд эмас. Унинг қўшимча қилишича, мажмуа у билан ҳеч қандай меҳнат шартномаси тузмаган. Ҳокимлик томонидан тақдим этилган шартнома ҳамда шахсий карточкани кўрмаганини ва имзоси сохталаштирилганини маълум қилди.

  

Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини ишга киргандан 6 ой ўтгандан сўнг очилганини қўшимча қилди. Ҳокимлик берган маълумотда Раҳимованинг жамғариб бориладиган пенсия учун 2018 йил ноябрь ва декабрь ойлари учун пул ўтказилгани кўрсатилган. «Халқ банки» берган ахборотга кўра эса келтирилган ойлар учун пул ўтказилмаган.

Ҳокимлик, цех ишчиларини эмизикли фарзандлари билан мажмуада ишлагани ва кунига 22 соатлаб меҳнат қилганликларига ҳеч қандай изоҳ бермаган.

 

«Андижондаги кўзбўямачиликда алданиб, бир умрга Россияга кетишга қарор қилган аёл ўз жонига қасд қилишга уринди»да номли хабар бўйича фактчек

2.1

Уйдан умидворлик

Ҳокимлик: Бузилишга тушган «Мустақиллик» маҳалласининг аҳолиси учун барчасига компенсация пуллари ёки уларнинг хоҳиш-истакларига кўра, 2 сотихли коттежлар берилиши кўзда тутилган. Мақола муаллифи шу ўринда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 ноябрдаги 963-сон қарорини эътибордан четда қолдирган.

«Дарё»: Раҳимова собиқ тумуш ўртоғи билан расмий никоҳдан ўтмаган бўлсада, оиласини алоҳида мақомга эга деб ўйлаган ва унга ҳам алоҳида уй ажратишларидан умидвор бўлган. Муяссархон Раҳимова «Ҳаммани қақшатиб, болаларни кўчага қўйиб қурилаётган Andijon City’нинг кимга кераги бор эди» деганда ўзига ўхшаган шаръий никоҳдан ўтган, лекин никоҳи расмийлаштирилмагани боис алоҳида уй ажратилмаган оилалар муаммосини назарда тутган.

Раҳимова Andijon City керакмас, деганда ўз шахсий фикрини билдирган. Шахсий фикрни билдириш конституциявий ҳуқуқ. Мухбир томонидан ҳам, ҳокимлик томонидан ҳам шахснинг фикрига тақиқ қўйиш мумкин эмас.

2.2

Ўз жонига қасд қилиш сабаби нима эди?

Ҳокимлик: Муяссар Раҳимованинг онаси Манзура опа оилавий келишмовчилик сабаб дори воситаларини керагидан ортиқ истеъмол қилганлигини айтиб ўтди. Биринчи ёрдам кўрсатган шифокор Нурбек Ҳожиматовнинг аниқлашича, бемор Раҳимова мухбир қайд этганидек, «глицирин» эмас ,(аслида «Глицерин»), «Глицин» таблеткасини истеъмол қилган. Унга «Глицин», «Карбамазепин» ва «Диазолин» дори воситаларини ичиши натижасида «ўткир полимедикация билан заҳарланиш» ташхиси қўйилган.

«Дарё»: Раҳимова ўз жонига қасд қилиш пайтида ҳокимлик «глицерин» эмас, аслида «глицин» ичган деб маълумот бермоқда. Бош прокуратура томонидан «Дарё»га «глицерин» ва бошқа дори воситалари истеъмол қилингани хабар қилинган. Тушуниладики, ҳокимлик ахборотига кўра, Бош прокуратура нотўғри маълумот тарқатган.

Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан берилган маълумотнома

Ҳокимлик Раҳимованинг ўз жонига қасд қилишини онаси билан бўлиб ўтган келишмовчиликка боғламоқда. Раҳимованинг ўзи эса қуйидагича изоҳлади: «Яшашга кучим етмаяпти шекилли, чарчадим. Собиқ турмуш ўртоғим ‘Қизимни Россияга олиб кетиб қолар экан’, деб қизим учун зарур бўлган ҳужжат ишларини қилиб бермаяпти, туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасини олволган, ‘Қизни ташлаб, қаерга чиқиб кетсанг, кетавер’ деяпти. Болаларимдан айрилиб қолишдан қўряпман. Қолиб қололмаяпман, кетиб кетолмаяпман».

Ўз жонига қасд қилиш сабабларини бу ишни қилган одамнинг ўзи яхшироқ билса керак?

2.3

Ҳамма ёпишаётган шаръий никоҳ

Ҳокимлик: Муяссар Раҳимова яшаб турган ва қайнотасининг номида бўлган хонадон учун коттеж ажратилган. Уй-жой бузилишга тушганидан сўнг, бу хонадон вакиллари учун «Хидирша» массивида янги барпо этилган коттеж ажратилган.

«Дарё»: Бузиб ташланиб, ўрнига коттеж берилган уйда Раҳимова ўз ҳақи борлигини, Россияда ишлаб келган пуллари ўша уйга сарф қилинганини айтмоқда. Унинг қўшимча қилишича, собиқ турмуш ўртоғи уйни унга ташлаб чиқиб кетган. Лекин қайнотаси, уйни коттежга алмаштириб юборган. Раҳимова ўзига ҳам бирорта уй ажратиб беришларини хоҳлаган. Лекин юқорида айтилганидек, у расман никоҳдан ўтмаганлиги туфайли уй ажратишнинг иложи йўқлиги маълум бўлган.

Ҳақиқатан ҳам, Муяссар Раҳимова ҳокимлик бот-бот такрорлаётгандек қонуний никоҳни расмийлаштирмасдан турмушга чиққан. Бу шаръий никоҳ бир йил аввал эмас, балки 10 йиллар аввал тузилган. Вақтга эътибор қаратишга сабаб, бундан уч йил аввал Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президенти бўлиб сайланган биринчи кунданоқ, махсус ишчи гуруҳлар ташкил қилиб, уйма-уй юриб одамларнинг муаммоларини бартараф этиш тизимини йўлга қўйган. Бундай ишчи гуруҳлар бир неча маротаба Андижон вилоятида ҳам бўлган. Улар Раҳимовага ўхшаб шаръий никоҳ билан яшаётган хотин-қизларга тушунтириш бериб, қонуний никоҳдан ўтиш чораларини кўриш лозим эди. Бундан кўзланган мақсад келгусида бўлиши мумкин бўлган оилавий муаммоларнинг олдини олиш бўлган. Лекин мутасаддилар Раҳимованинг шаръий никоҳини ўз вақтида расмийлаштиришга кўмаклашмагани оқибатида бир аёл уч норасида гўдаги билан мураккаб вазиятга тушиб қолди.

Кўриниб турибдики, вилоятда Президент томонидан ажримларни олдини олиш ва бунга олиб келувчи омилларни бартараф этиш бўйича белгилаб берилган вазифалар етарлича бажарилмаган.

2.4

Коттеж учун 17 миллион сўм кераклиги айтилганми ёки йўқ?

Ҳокимлик: «Мустақиллик тикувчилик мажмуаси»нинг собиқ кадрлар бўлими бошлиғи вазифасида ишлаган Мавлуда Нишонова Муяссар Раҳимованинг онасиникига унинг таклифи билан шахсий масалада келган. Суҳбат давомида уй-жой бўлими хусусида ҳеч қандай фикр билдирилмаган. Корхонада кадрлар бўлими бошлиғи вазифасида ишлаган Мавлуда Нишонова Муяссар Раҳимова айтмоқчи бўлган уй-жой бўлимига бошлиқ бўлмаган.

«Дарё»: Мавлуда Нишонова ҳақиқатан ҳам уй беришга масъул идорада ишламаслиги мумкин. Бу ерда асосий масала унинг Раҳимованинг онасини олдига келиб, уй олиб беришга ёрдам бергани ҳақида кетмоқда. Раҳимованинг онаси Мавлуда Нишонова унинг уйига келгани, бошланғич тўлов учун 17 миллион сўм пули бўлса, қизи учун коттеж олиб беришини айтганини «Дарё»га маълум қилди.

2.5

Бош вазир учун расмиятчилик

Ҳокимлик: Маҳаллий ҳокимлик ва хотин-қизлар қўмитаси мутасаддилари 29 июль куни Раҳимованинг хонадонига бориб суҳбатлашди ҳамда қўллаб-қувватлашини билдирди. Фарзандини имтиёзли равишда МТТга жойлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Ўзига 2 миллион сўм кафолатланган ойлик маошли янги иш ўрни таклиф этилди.

«Дарё»: Муяссар Раҳимова ўз жонига қасд қилгандан сўнг Андижон шаҳрининг собиқ ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев ва бошқа масъул ходимлар келганини тасдиқлади. Аввалига шаҳар ҳокимлиги вакиллари Раҳимова ўз жонига қасд қилгандан кейин унга кўмак бергани келган бўлса керак, деб тахмин қилган эдик.

Раҳимованинг айтишича, ҳокимлик ундан Бош вазирга ёзган хати ўрганилгани ҳақида жавоб ёзиб беришини сўраган. Лекин у буни рад этган. Таклиф этилган иш ҳам рад этилган. Унинг фарзандлари ҳақиқатан ҳам боғчага жойланган. Буларнинг барчаси оммавий ахборот воситаларида Раҳимованинг Россияга кўчиб кетмоқчилиги ва ўз жонига қасд қилгани ҳақидаги гап-сўзлар кўпайгандан кейингина қилинган.

2.6

Қатиқдан оғзи куйган...

Ҳокимлик: Шунингдек, яқин кунларда «Қишлоққурилиш» ИК МЧЖ томонидан қуриб битказилаётган кўп қаватли уйлардан ажратилган 3 хонали хонадонга кўчиб кириши яна бир бор етказилди.

«Дарё»: Ушбу мақолани тайёрлаш жараёнида Раҳимова ва яна беш нафар цех ходимига кўп қаватли уйдан хонадонлар берилгани хабар қилинди. Лекин уйнинг кадастр ҳужжатлари берилмаган. Бир қатор тартиблар бажарилгандан сўнг, бир ой ичида берилиши айтилди. Бу ҳам аввалгидек «кўзбўямачилик» бўлмаслиги учун ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларга уй расмийлаштириб берилганидан сўнг ушбу хабар асосланган бўлади.

2.7

Тасдиғини топмаган ҳужжатлар

Ҳокимлик: Юқоридаги мақоладан келиб чиқиб, журналистик қарашлар жамиятнинг ижтимоий фикрини тўғри шакллантиришга хизмат қилиши, мақолалар тайёрланишида ҳар томонлама ўрганилиши ва шаффоф бўлиши талаб этилади.

«Дарё»нинг ушбу материалларида келтирилган маълумотлар бўйича биз томонимиздан билдирилган эътирозлар расмий ҳужжатлар билан тасдиқланган.

«Дарё»: Ҳокимлик томонидан «расмий ҳужжатлар билан тасдиқланган», деб тақдим этилган ҳужжатларининг аксарияти ўз тасдиғини топмади.

Ўйлаймизки, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар сохта ва ёлғон ҳужжатлар тақдим этган Андижон вилояти ҳокимлиги масъул шахсларининг хатти-ҳаракатига ҳақиқий баҳони беради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европа клубида давом эттиришга яқин

Абдуғани Камолов Қирғизистоннинг “Бишкек Сити” клубини тарк этиб, Косово чемпионати вакили билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Asia-Sport.uz телеграм канали хабар берди.

Слот билан можаро якунланганидан кейинги дастлабки ўйиндаёқ Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди

"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

Бекободда пиёдани уриб юбориб каналга ташлаган ИИБ ходимига хотини ҳам ёрдам берган

Бекобод шаҳар ИИБ катта тезкор вакили мast ҳолда Nexia’да пиёдани уриб кетиб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмаган.

Тўсатдан картангиздан пул ечилса, ҳайрон бўлманг!

ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди. ​Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. ​Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.

Путин айрим шахсларнинг маблағларини чеклаш тўғрисидаги қонунни имзолади. Улар кимлар?

Ҳукумат Марказий банк билан келишилган ҳолда, оила аъзоларининг ҳар бири учун ойига 10 минг рубль миқдорида лимит белгилаган.

Финландия ташвишда: "Агар Украина бўйича тинчлик келишувига эришилса..."

Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.

Ишонч ёки юқотиш: Донбасснинг тақдири нима бўлади?

Сўровномада қатнашганларнинг фақат 9 фоизи Россиянинг босқини 2026 йил бошигача тугайди деб ўйлайди.

Наманганда 23 нафар болага ноқонуний диний таълим берган эркак ушланди

У диний билимларни ижтимоий тармоқлардаги номаълум манбалардан мустақил ўрганган бўлиб, расмий диний маълумотга эга бўлмаган.

«Қирғизистон аэропортлари» бешта хизматдан чиққан самолётни аукционга қўйди

Айни пайтда ушбу самолётлар «Манас» халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган.

Кучли ёмғир Ғазодаги “Ал-Шифо” шифохонаси ва кўчирилганлар чодирларини сув остида қолдирди

Табиий офат натижасида юзлаб чодирлар вайрон бўлган.

Зеленский Берлиндаги музокаралардан сўнг “тинчлик режаси” бўйича кейинги қадамларни очиқлади

Бу учрашув келаси ҳафтанинг охирига қадар бўлиши мумкин.

Украина аҳолисининг кўпчилиги Донбассни Россияга беришни истамайди ҳамда Зеленскийга ишонади — Киев халқаро социология институти

Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.

АҚШлик машҳур режиссёр Роб Райнер ва унинг рафиқаси уйида ўлик ҳолда топилди

АҚШлик машҳур кинорежиссёр Роб Райнер ва унинг турмуш ўртоғи Мишель Райнер Лос-Анжелесдаги ўз уйида ўлик ҳолда топилди.

Германия ТИВ раҳбари Россияни «НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўришда» айблади

Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

Колумбияда мактаб автобуси ҳалокатга учради

Губернаторнинг сўзларига кўра, ўқувчилар якшанба куни кечқурун пляжда битирув маросимини нишонлаган.

Бекободда ИИБ ходими машинада одам ўлдириб қўйиб, Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда

Бекобод туманида ИИБ Жиноят қидируви бўлими ходими Nexia-3 автомашинасида 43 ёшли пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Трамп Вашингтонда ғалаба аркаси қурилишини эълон қилди — CNN

АҚШ президентининг айтишича, арка Париждагига ўхшаш кўринишда, лекин ўлчамлари “бошқа аркаларни соясида қолдирадиган” даражада улкан бўлади.

Марокашдаги кучли сув тошқинлари 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди

14-декабр куни Марокашнинг Сафӣ шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юз берди.

Австралия ҳукуматлари қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтиришни режалаштирмоқда

Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.

Лос-Анжелесда Роб Райнер уйида икки киши ўлик ҳолда топилди

Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Россия Белгиянинг Euroclear компаниясидан музлатилган активлар учун қарийб 230 миллиард доллар талаб қилмоқда

Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди, деб ёзади «Европача правда».

Сиднейдаги террорчининг қўлидан автоматни тортиб олган эркакнинг аҳволи қандай?

Бироқ шундан сўнг террорчи кўприк томонга қочиб, бошқа қуролдан яна ўқ узишни давом эттирган.

Сиднейдаги отишмада раввин ҳалок бўлди

Полиция ҳужумнинг учинчи эҳтимолий иштирокчисини ҳибсга олди

Ғаллаорол ва Зафарободда келинлик сарполари МИБ томонидан олиб берилди

Аёллар ўзларига тегишли бўлган сарполарни собиқ турмуш ўртоқларининг уйларидан олиб кетишга уринганларида қаршиликка учраганлар.

Сиднейдаги отишмани уюштирганлардан бири покистонлик муҳожирми?

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Сиднейдаги теракт сабаб чуқур қайғуда эканини билдирди

Суданда армияни қўллаб оммавий намойишлар ўтказилди

Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

БМТдаги Фаластинанинг доимий вакили: Исроил этник тозалаш ва ҳужумларни кучайтиришни давом эттирмоқда

Исроил фаластин халқига нисбатан «ҳужумларнинг кучайиши»ни давом эттирмоқда. Бу жараёнга ишғол қилинган Ғарбий соҳил ҳамда Ғазо секторида ерларни босиб олиш, шунингдек «этник тозалаш» сиёсати ҳам киради.