Анчелотти: «Реал» етакчига бир очкога яқинлашди»

Анчелотти: «Реал» етакчига бир очкога яқинлашди»

«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти Испания чемпионатининг 8-тури доирасида бўлиб ўтган «Атлетико»га қарши ўйин (1:1) натижасидан қониқиш ҳосил қилди.

– Ўтган мавсумда содир бўлган ҳолатни инобатга олганда ("Реал" 0:3 ҳисобида ютқазганди), дуранг яхши натижа дея ҳисоблаш мумкин. Мен ҳамиша позитив фикрлайман. Биз етакчига бир очко яқинлашдик. Ҳозир яхши формадамиз ва чоршанба кунги ўйин ҳақида ўйлай бошладик.

– Ўйинчилар алмашиши нима билан боғлиқ эди?
– Футбочилардаги чарчоқ билан.

– Ўйин пайтида рўй берган ҳодиса ҳақида нима дея оласиз?
– Мен шунчаки мураббийман. Мен спорт билан боғлиқ жиҳатларга баҳо беришим ва уларни назоратга олишим мумкин. Бундай масалаларда қарор қабул қилиш учун тажрибалироқ инсонлар бор.

– Эндрикнинг зарбаси ҳақида нима дейсиз?
– Назаримда, «Штутгарт»га қарши баҳсда бўлгани каби зарба бериш учун қулай палла эмасди. Беллингемга узатма бериш мумкин эди. Аммо мен буни фожиалаштирмоқчи эмасман.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!