Молдова парламенти депутатларининг ярмидан кўпи Россия газининг Украина орқали етказиб берилиши тўхтатилиши муносабати билан мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий этилишини қўллаб-қувватлади.
Бундай қарор 13 декабрь, жума куни кечаси мамлакат парламенти томонидан қабул қилинди. Уни 101 депутатдан 56 нафари қўллаб-қувватлади.
Молдовада 16 декабрдан 60 кунлик фавқулодда ҳолат жорий этилади. 2025 йил 1 январда Россиядан газнинг мамлакатга келиши тўхташи кутилмоқда.
Кишинёв Россия газини Украина орқали транзит воситасида олади, унинг вакиллари мамлакат “Газпром” билан Россия Федерациясидан газ транзити бўйича шартномани узайтирмоқчи эмаслигини бир неча бор айтишган. Амалдаги шартнома муддати 2024 йил 31 декабрда тугайди.
Бундан ташқари, Россия нефти ҳам Украина орқали Европа Иттифоқига Дружба нефть қувури орқали етказиб берилади. Украинанинг “Укртрансафта” компанияси ва Россиянинг “Транснефть” компанияси ўртасидаги шартнома 2029 йилгача амал қилади.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўзбек футболчиси Абдуқодир Ҳусановни яқинда 40 млн еврога сотиб олган «Манчестер Сити» футбол клуби хўжайини, БАА вице-президенти Шайх Мансур Ол Наҳаён билан учрашди.
Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШнинг Россия нефть секторига қарши санкцияларига жавоб чораларининг оқибатларини минималлаштириши ва Россия компаниялари манфаатларига мос келиши кераклигини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп инаугурация кунида агар Владимир Путин Россия-Украина урушини тугатиш бўйича “келишув”га рози бўлмаса, Россия ҳалокат ва “катта муаммолар”га дуч келишидан огоҳлантирди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Исроил оммавий ахборот воситалари томонидан тарқатилган маълумотларга кўра, Фаластиннинг қаҳрамонлик тимсоли бўлган ҲАМАС қўлига тушган асирларнинг озод этилишида ноодатий бир ҳолат юз берди.
Трампнинг солиқларни камайтириш ва тартибга солишни бекор қилиш каби сиёсати тенгсизликни кучайтириши ва миллиардерларни, жумладан Трампнинг қайта сайланиш кампаниясининг йирик ҳомийси Илон Маскни янада бойитиши мумкинлиги танқид қилинди.
Охфамнинг маълум қилишича, кейинги ўн йилликда триллионерлар пайдо бўлиши кутилмоқда. Ҳозирда глобал бойликнинг 45 фоизи энг бой 1 фоиз аҳолининг қўлида тўпланган бўлса, инсониятнинг 44 фоизи кунига 6,85 доллардан кам маблағ билан кун кечирмоқда.