АШнинг Фуқаро авиацияси федерал бошқармаси (Federal Aviation Administration, FAA) Boeing компаниясига можароли Boeing 737 Max самолётларини эксплуатацияга қайтаришга рухсат берди.
Ушбу турдаги самолётлар иштирокида ярим йил ичида иккита авиаҳалокат юз бергандан кейин 2019 йил март ойида улардан бутун дунёда фойдаланиш тўхтатилганди. 2018 йил октябрда Индонезиянинг Lion Air авиакомпаниясига тегишли 737 Max ҳалокатида 189 киши, 2019 йил мартда Ethiopian Airlines’нинг ушбу турдаги самолёти қулаши оқибатида 157 киши ҳалок бўлганди.
Шундан кейин FAA Boeing’дан ҳалокатларга сабаб бўлган муаммони ҳал қилиш учун 737 Max дастурий таъминоти ва қурилмаларига тегишли ўзгартиришларни киритишни ҳамда самолётни текшириш вақтида аниқланган бошқа нуқсонларни бартараф этишни талаб қилганди.
FAA ушбу турдаги самолётлардан фойдаланишга рухсат бергандан кейин бутун дунё авиакомпаниялари уларда парвозларни бажаришни қайта йўлга қўйиши мумкин.
Бироқ экспертларнинг таъкидлашича, 737 Max самолётлари фойдаланишга секин-аста қайтарилади ва яқин ойларда улар осмонга кўтарилмайди. Boeing учувчиларни қўшимча ўқитишдан ташқари, узоқ вақт парвозсиз турган самолётларидаги нуқсонларни бартараф этиши ва уларни фойдаланишга тайёрлаши лозим бўлади.
АҚШ авиакомпаниялари ичида фақатгина битта American Airlines яқин орадаги парвозлари жадвалига 737 Max’даги рейсларни киритган. Бундай биринчи рейс 29 декабрда Майами-Нью-Йорк йўналиши бўйича амалга оширилади. АҚШнинг қолган авиакомпаниялари эса самолётларни 2021 йил 1-чорагида фойдаланишга киритишни режалаштирмоқда.
АҚШ авиакомпаниялари паркида жами 72та, қолган давлатлар авиакомпанияларида эса 315та 737 Max бор. Boeing томонидан ушбу турдаги самолётлардан яна 450 дона ишлаб чиқарилган, бироқ улар мижозларга етказилмаган.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Эрон инқилобий гвардияси сўзларига кўра, сўнгги ҳужумда Исроилнинг кўп қатламли мудофаа тизимлари бир-бирига қарши ишлашига сабаб бўлган янги усул қўлланилди ва бу Эроннинг кўплаб мўлжалларни муваффақиятли нишонга олишига имкон берди.
Шу билан бирга, Эрон расмийлари агар Тел-Авив агрессиясини тўхтатмаса, Теҳрон ҳарбий бўлмаган объектларни ҳам бомбардимон қилишни бошлаши мумкинлигини айтган
Бир вақтлар бутун дунёда имкониятлар юрти сифатида таниқли бўлган Америка Қўшма Штатлари энди айрим хорижликлар учун хавфли ва исталмаган жой сифатида кўрилмоқда.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг Эрондаги ҳокимият ўзгариши ва Исроилнинг ҳужумлари ўртасидаги боғлиқлик ҳақидаги баёнотига муносабат билдирди.
Бу ҳужум Украина чегарасидан қарийб 1000 км узоқда амалга оширилган. Украина Бош штабига кўра, ушбу заводда Эронда ишлаб чиқилган «Шаҳид» дронлари йиғилади, синаб кўрилади ва Украина ҳудудига, айниқса, энергетика ва фуқаролик инфратузилмасига қарши қўлланилади.
Ҳиндистонлик саноатчи ва Sona Comstar компаниясининг раиси Сунжай Капурнинг вафоти асалари чақиши натижасида юзага келган юрак хуружидан келиб чиққан бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Франция президенти Эмманюуэль Макрон АҚШ президенти Дональд Трамп таклиф қилган Россиянинг Исроил ва Эрон ўртасида воситачилик қилиши ғоясига қарши чиқди.
Бугун жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида К. Дусовга (1984 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, муқаддам судланган) оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.
АҚШ 36 та давлат фуқаролари учун мамлакатга кириш чекловларини жорий этмоқчи. Бу ҳақда The Washington Post нашри давлат департаменти ҳужжатлари билан танишган ҳолда хабар берди.
The Washington Post нашри Исроил Эронга авиаҳужум уюштиришдан олдин қандай қилиб мамлакатнинг ҳаво мудофаа тизимини ва ракета қурилмаларини ишдан чиқарганини очиқлади.
Сўнгги уч кунлик Эрон билан тўқнашувлар давомида Исроилнинг машҳур ракетага қарши мудофаа тизими — "Темир гумбаз" (Iron Dome) — маълум заифликларни намоён қилди, деб ҳисоблайди таҳлилчилар.