Америкада Кельвин Тайлер исмли эркак 1963 йилда ўқиш учун пули етмагани сабаб университетни ташлаб кетишга мажбур бўлган. Эндиликда у бойиб кетди ва олий таълим муассасасига 20 миллион доллар хайрия қилди, деб хабар беради Esquire.
Тайлер 1961 йилда Морган номидаги давлат коллежига ўқишга кириб (1975 йилда у университетга айланган эди), бизнес-администраторлик йўналишида таълим олган. Кельвин олий маълумот олиш истагини билдирган оиласидаги биринчи аъзо бўлган, бироқ икки йилдан сўнг у молиявий қийинчиликлар сабаб ўқишни ташлашга мажбур бўлган.
Шунга қарамай, Тайлернинг тўланмаган ҳисоблари қолиб кетгани сабаб у UPS экспресс етказиб бериш компаниясига ҳайдовчи бўлиб ишга кирган. У хизмати давомида муваффақиятга эришиб, компания бўлимларидан бирининг директорига айланган.
Тайлер қачонлардир ўзи дуч келган, ҳозирда ҳам айрим талабалар бошидан ўтказаётган муаммони унутмаган. Кельвин ҳамда унинг турмуш ўртоғи ОТМни якунлашга имкони бўлмаган инсонларга ёрдам беришга қарор қилиб, Морган давлат коллежига 20 миллион доллар хайрия қилган. Ушбу молиявий ёрдамдан ҳозирда 222 нафар талаба фойдаланишга улгурган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган "Манчестер Сити" бугун, 17 декабрь куни Англия Лига кубоги чорак финали доирасида ўз майдонида "Брентфорд"ни қабул қилади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.