Алмазбек Атамбоев 5 та ўта оғир жиноятларда айбланмоқда

Алмазбек Атамбоев 5 та ўта оғир жиноятларда айбланмоқда

Алмазбек Атамбаевга бир қатор ўта оғир жиноятларда гумон қилинаётгани тўғрисида билдиришнома берилди. Бу ҳақда 13 август куни Бишкекда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Бош прокуратура терговни назорат қилиш бошқармаси бошлиғи Замир Беишекеев маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Атамбаев қуйидаги жиноятларда гумон қилинмоқда:

1. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига нисбатан зўравонлик ишлатиш.

2. Тартибсизликларни ташкиллаштириш.

3. Қотилликни уюштириш.

4. Суиқасдни уюштириш.

5. Гаровга олишни ташкил этиш.

Бош прокурор Откурбек Жамшитовнинг сўзларига кўра, Атамбаев қурол ва ўқ-дориларнинг ноқонуний савдосида ҳам айбланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!