Алишер Қодиров: "Йўл таъмирлаш ишларини фақат тунги вақтларда амалга ошириш керак"

Алишер Қодиров: "Йўл таъмирлаш ишларини фақат тунги вақтларда амалга ошириш керак"

Йўл таъмирлаш ишларини фақат тунги вақтларда амалга ошириш керак, чунки иш вақтидаги бундай ҳаракат катта тирбандликни келтириб чиқармоқда. 19 май куни “Миллий тикланиш” демократик партияси фракциясининг йиғилишида депутат Алишер Қодиров шундай билдирди.

“Бугун бу жараённи қонунчилик билан тартибга солиш, яъни йўл таъмирини фақат тунги вақтларда амалга ошириш вақтини қонун билан аниқ белгилаш керак. Бу дунё тажрибасида бор”, дея таъкидлади фракция етакчиси.

Маълумот учун, бугун “Миллий тикланиш” демократик партияси фракциясининг йиғилишида депутатлар "Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳасини муҳокама қилган.

Ташаббускорлар Қодировнинг таклифини тўғри эканини айтиб, бу масала билан шуғулланишга ваъда берган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!