Франциялик актёр Ален Делоннинг дафн маросими фақат унинг қариндошлари орасида ташкил этилади, у Души коммунасида итлари ёнига дафн этилиши мумкин, деб хабар беради ТАСС ахборот агентлиги.
Префектура актёрнинг ўлимидан олдин унинг мулкидаги черковда маросимни ўтказишга рухсат берган. Кўчмас мулкка эгалик қилган йиллар давомида Делон кичик ибодатхона яқинига ўзининг 50 га яқин итини дафн этган эди.
Актёрнинг меросхўрлари мухлисларга унинг қабрига текин кириши кафолатланадими ёки йўқми, ҳозирча изоҳ бермади.
Қайд этилишича, Делон ва унинг итлари кулларини муниципал қабристонга олиб кетиш имкониятига эга бўлган, бироқ бундай ҳаракат унинг сўнгги хоҳишига зид бўлган.
Актёр итларга бўлган катта меҳрини изҳор қилган ва 2018 йилда Paris Match журналига берган интервьюсида ўзининг вафотидан сўнг бельгиялик овчарка ити Лубо ёлғиз қолмаслиги учун уни дарҳол ухлатиб қўйиш васиятини қолдирганини айтган эди.
Кейинчалик, баъзи ветеринар шифокорлар оммавий ахборот воситаларидаги изоҳларда бундай ҳаракат ноқонуний бўлишини таъкидладилар.
Шу билан бирга, Делоннинг яқинлари буюк актёр руҳига ҳурмат бажо келтиришни истаган ҳар бир киши иштирок этиши мумкин бўлган видолашув маросимини ўтказиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Ален Делон ҳаёти давомида ўзи учун давлат дафн маросимига қарши эди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.