8 июнь куни айни вақтда қамоқда жазо муддатини ўтаётган 45 ёшли сиёсатчи Алексей Навальний Инсон ҳуқуқлари ва демократия бўйича Женева форумида “Жасорат мукофоти” билан тақдирланди. Мукофотни Алексейнинг номидан унинг 19 ёшли қизи Даря Навальная қабул қилиб олган.
Даря Навальная тақдирлаш маросимидан кейин оммага видеомурожаат билан чиқди.
“Отам ушбу мукофотни олишини билганида ва мени унинг номидан мукофотни қабул қилишга чақирганларида қамоқхонадан туриб мактуб ёзди: “Даша, сенга иккита муҳим нарсани айтишим керак. Биринчи ва энг муҳими, илтимос, биринчи чиқишингни расво қилма. Иккинчиси, мен бу мукофотни олишдан беҳад ғурурланишимни айтишни ҳам унутма”.
Бу менинг отам ва уни қўллаб-қувватлаётганларнинг барчаси учун катта шараф. Мен буларни мағрур қиз ва демократия бузилишидан ташвишга тушган Россия фуқароси сифатида айтяпман. Мен Даря Навальная, Путиннинг асосий сиёсий рақибларидан бири бўлган, бутун умрини коррупция билан курашиш, одамларнинг ҳуқуқ ва эркинлиги, норозилик билдириш ва сайловларда қатнашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш учун сарф этган Алексей Навальнийнинг қизиман”, деди сиёсатчининг қизи.
Эслатиб ўтамиз, Навальний 2021 йилнинг февраль ойи бошида “Ив Роше” иши бўйича 3,5 йилга озодликдан маҳрум этилган эди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.