Бир ой Тошкент-Марказий вокзалидан ҳаракатланиб келаётган поездлар Тошкент Жанубий вокзалидан қатновини амалга оширади

Бир ой Тошкент-Марказий вокзалидан ҳаракатланиб келаётган поездлар Тошкент Жанубий вокзалидан қатновини амалга оширади

15 июлдан 15 августгача Тошкент-Марказий вокзалидан ҳаракатланиб келаётган аксарият поездлар Тошкент Жанубий вокзалидан қатновини амалга оширади.

"Олма-ота – Тошкент – Олма-ота", "Тошкент – Новосибирск – Тошкент", "Тошкент – Самара – Тошкент" йўналишида ҳаракатланадиган йўловчи поездлари ҳамда "Тошкент – Хожикент – Тошкент" шаҳарлараро поездларидан ташқари, бугунги кунда Тошкент-Марказий темир йўл вокзалидан қатновини амалга ошириб келаётган барча йўловчи поездлар жорий йил 15 июлдан 15 августгача Жанубий вокзалдан ўз ҳаракатини бошлайди.

Жумладан, бир ой мобайнида юқори тезликда ҳаракатланувчи "Афросиёб" электропоездлари, "Шарқ», "Насаф" ҳамда "Тошкент – Андижон Тошкент", "Тошкент – Волгоград – Тошкент", "Душанбе – Тошкент Душанбе" йўловчи поездлари Жанубий вокзал ҳудудидан рейсларини амалга оширади.

Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида Тошкент-Марказий ҳамда Тошкент-Жанубий вокзалларидаги барча чиптахоналар туну-кун фаолият кўрсатади. Бундан ташқари чипталарни электрон тарзда ҳам олиш мумкин.

Шунингдек, бир ой мобайнида Тошкент-Марказий вокзалидаги чиптахоналардан поезд жўнашидан олдин чипта харид қилган, ёки янглишиб Марказий вокзалга келиб қолган йўловчиларни Жанубий вокзалга олиб бориш учун вақтинча бепул автобуслар ҳам қўйилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!