Акмал Саидов БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши сессияси иштирокчиларини иқлим ўзгариши ва инсон ҳуқуқларига бағишланган IV Самарқанд форумига таклиф этди

A A A
Акмал Саидов БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши сессияси иштирокчиларини иқлим ўзгариши ва инсон ҳуқуқларига бағишланган IV Самарқанд форумига таклиф этди

Кеча Женевада Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 55-сессияси бошланди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази маълумотига асосланиб.

Сессиянинг Олий даражадаги сегментида Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори Акмал Саидов сўзга чиқди.

Ўзбекистон вакили мамлакатимизда қонун устуворлиги, демократия ва инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳаларида ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг устувор йўналишлари ҳақида тўхталди. Ўтган йил апрелида умумхалқ референдумида қабул қилинган янги таҳрирдаги Ўзбекистон Конституциясида Янги Ўзбекистоннинг туб моҳиятини тавсифловчи "бешта устун" белгиланди. Бу ўринда давлатимизнинг қатъий ва собит тараққиёт йўли ва келажагини ўзида акс эттирган "суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат" мақоми ҳақида сўз бормоқда.

Янги таҳрирдаги Конституциямиздаги инсон ҳуқуқларига оид қоидалар Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва бошқа халқаро ҳужжатларга тўлиқ мос келади. Конституцияда ўлим жазосини қўллаш расман тақиқланган.

Эътиборлиси, Конституциямизда биринчи марта инсон ҳуқуқлари бўйича ҳам халқаро, ҳам миллий органларга мурожаат қилиш ҳуқуқи кафолатланди. "Миранда қоидалари" ва "Хабеас корпус" каби халқаро миқёсда тан олинган юридик институтлар конституциявий мустаҳкамланди. Шунингдек, бепул юридик ёрдам кўрсатишни назарда тутадиган "Pro bono" институти ҳам конституциявий мақомга эга бўлди.

Янги Конституцияда биринчи марта фуқароларнинг конституциявий шикоятлари институти мустаҳкамланди. Ўзбекистон ўзининг халқаро мажбуриятларини фаол бажариб, фуқароларнинг одил судловдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтирмоқда, суд-ҳуқуқ базасини ислоҳ қилмоқда. Суд-ҳуқуқ тизимини ривожлантиришнинг қисқа муддатли стратегияси ва Ҳаракатлар режаси тасдиқланди.

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида салмоқли натижаларга эришилди. Мамлакатимизда мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатига бутунлай барҳам берилди. Янги таҳрирдаги Конституциямизга кўра, эндиликда нафақат болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатни тақиқлаш кафолатланди, балки бундай ҳуқуқбузарликлар учун жиноий жавобгарлик ҳам жорий этилди. Мамлакатимизда аёллар ва вояга етмаганларни зўравонликлардан ҳимоя қилишга қаратилган алоҳида қонун қабул қилинган.

Ўзбекистон миллий қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартларга мувофиқлаштиришнинг изчил тарафдоридир. Бинобарин, юртимизда барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини гендер муаммоси, инсон ҳуқуқлари ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича комплекс экспертизадан ўтказиш қатъий йўлга қўйилган.

Шу маънода, 2023 йилда қабул қилинган "Ўзбекистон-2030" стратегияси БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига тўла мос келади. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий стратегияси амалга оширилмоқда. Охирги уч йилда бу борада бир қатор муҳим марраларга эришдик.

Биринчидан, Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш ва БМТ шартнома органларининг тавсияларига мувофиқ, Болалар омбудсмани лавозими таъсис этилди. Парламентимизда айни пайтда "Болалар омбудсмани тўғрисида"ги қонунни қабул қилиш жараёни бормоқда.

Иккинчидан, Ногиронларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция қоидаларини амалга ошириш мақсадида ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш бўйича ҳуқуқий ва маъмурий чоралар кўрилди. БМТнинг Ногиронлар ҳуқуқлари бўйича қўмитасига тегишли фуқаролик жамияти институтларининг кенг иштирокида тайёрланган дастлабки ҳисоботимизни тақдим этдик.

Учинчидан, фуқаролик жамияти институтлари иштирокида миллий парламент 2030 йилгача бўлган даврда гендер тенгликка эришиш стратегиясини тасдиқлади. БМТ Хавфсизлик Кенгашининг "Аёллар, тинчлик ва хавфсизлик" резолюциясини амалга ошириш бўйича Миллий ҳаракатлар режаси амалга оширилмоқда.

Тўртинчидан, Ўзбекистон қийноқ қўлланилишини очиқдан-очиқ қоралайди. Президент қийноқларга мутлақо йўл қўйиб бўлмаслигини, шунингдек, қийноқ қўллаганлик учун жавобгарлик муқаррарлигини мунтазам таъкидлаб келади. Қийноқлар ва зўравонликнинг бошқа турлари Конституция ва қонунларимиз даражасида тақиқланган. Фуқаролик кодексига қийноқлар қурбонларига етказилган зарарни қоплаш тартибини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди, бу эса қийноқлар қурбонларига ижтимоий, ҳуқуқий, психологик ва тиббий ёрдам кўрсатиш имконини беради.

Бешинчидан, БМТ шартнома органлари тавсияларига мувофиқ, "Омбудсман плюс" модели асосида Қийноқларнинг олдини олиш бўйича Миллий профилактика механизми яратилди. Шунингдек, Болалар ҳуқуқлари бўйича вакил, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ ва Тадбиркорлар ҳуқуқлари бўйича вакилга жазони ижро этиш муассасалари фаолиятини назорат қилиш ваколатлари берилди.

Олтинчидан, Ўзбекистон БМТнинг Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим бўйича Жаҳон дастурида фаол иштирок этмоқда. Мамлакатимизда Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий таълим дастури амалга оширилмоқда. Касб-ҳунар таълими тизими ва олий ўқув юртларида "Инсон ҳуқуқлари", "Аёллар ҳуқуқлари", "Болалар ҳуқуқлари" бўйича тренинглар ва махсус курслар жорий этилмоқда. Имконияти чекланган шахслар, аёллар, болалар ва мигрантлар ҳуқуқлари бўйича ўқув курслари очилмоқда. Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим олиш учун электрон платформа ишга туширилди. Бундан ташқари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун қийноқларга қарши кураш бўйича доимий ўқув курслари мавжуд.

Еттинчидан, инсон ҳуқуқлари бўйича бизнес сектори билан ҳамкорлик қилиш ҳам муҳим, деб ҳисоблаймиз. Хусусан, тадбиркорлар учун инсон ҳуқуқлари бўйича ўқув курслари ташкил этилмоқда. Ҳозирда "Бизнес ва инсон ҳуқуқлари" миллий ҳаракат режаси ишлаб чиқилмоқда.

Саккизинчидан, мамлакатимизда сиёсат, суд-ҳуқуқ ва ҳуқуқ соҳаларида изчил ислоҳотлар амалга оширилиб, жумладан, фуқаролик жамияти институтларининг диний эркинлик соҳасида ҳам роли ортиб бормоқда. Ўзбекистон турли конфессиялар ва этник жамоалар асрлар давомида аҳил-иноқ яшашининг тарихий тажрибасини эътироф этиб, ўз чегараларида диний эркинликни таъминлашга катта эътибор қаратмоқда.

Тўққизинчидан, Сайлов кодексига Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайловни аралаш сайлов тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказиш тартибини белгиловчи ўзгартиришлар киритилди. Бундан ташқари, сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган номзодлар орасида 30 фоиздан 40 фоизгача номзодларнинг умумий сонида аёлларнинг минимал улушини оширишга қаратилган ўзгаришлар киритилмоқда.

Ўнинчидан, Орол фожиаси билан курашиш давом этаётган мураккаб шароитда Марказий Осиё минтақаси дунёнинг иқлим ўзгариши таъсири доирасидаги энг заиф ҳудудларидан бирига айланиб бормоқда. Ўзбекистон глобал муаммо бўлиб қолаётган Орол фожиаси оқибатларини юмшатиш учун барча имкониятларни ишга солмоқда.

Ўзбекистон БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Бошқармаси ва ЕХҲТ/ДИИҲБ билан ҳамкорликда жорий йил июнь ойида иқлим ўзгариши ва инсон ҳуқуқларига бағишланган IV Самарқанд форумини ўтказади. Шу муносабат билан Акмал Саидов ўз сўзининг якунида Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашнинг 55-сессияси иштирокчиларини ушбу форумга таклиф этди.

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 55-сессияси Олий даражадаги сегменти ўз ишини 28 февралгача давом эттиради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Ўзбек футболчиларининг ўйиндан кейин қилган иши канадаликларни ҳайратга солди!

2026 йилги жаҳон чемпионатидаги дебютига пухта тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон миқёсида ҳам эътибор ва эътироф қозона бошлади.

Миллион россиялик мамлакатни тарк этди

Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, уруш бошланганидан кейин ҳарбий хизматдан қочишга уринган ва мамлакатни тарк этаётган эркаклар сони сезиларли даражада ошган.

47°C иссиқликда тонг ҳам, тун ҳам йўқ: Ҳиндистоннинг энг иссиқ ҳудудида бир кун

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатидаги Банда туманида ҳаёт сўнгги ҳафталарда мисли кўрилмаган жазирама иссиқлик шароитида кечмоқда.

Ўзбекистон – Нидерландия ўртоқлик ўйини Нью-Йоркда бўлиб ўтади

8 июнь куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионати олдидан сўнгги ўртоқлик учрашувини ўтказади. Рақиб Европанинг етакчи жамоаларидан бири – Нидерландия терма жамоаси бўлади.

Ўзбекистоннинг "ЖЧ-2026"да гуруҳ босқичида чиқиб кетиши башорат қилинди

Футбол бўйича таҳлилий тадқиқотлар олиб борадиган Football Meets Data компанияси 2026 йилги жаҳон чемпионатида плей-офф босқичига чиқиш эҳтимоли энг паст бўлган ўнта терма жамоа рўйхатини эълон қилди, деб хабар беради Sports.kz.

«Жуманжи» актёри ваҳшийларча ўлдирилди

Лос-Анжелес полицияси америкалик актёр Жеймс Хэндининг ўлдириб кетилиши юзасидан тергов ҳаракатларини олиб бормоқда.

Жалолиддин Машарипов терма жамоа қайдномасидан чиқарилмоқда

Жалолиддин Машарипов Ўзбекистон миллий терма жамоаси қайдномасидан чиқарилгани хабар қилинмоқда. Унинг ўрнига Русланбек Жиянов 26 нафар футболчидан иборат якуний рўйхатга киритилиши кутилмоқда.

Тимми исмли кит биоёқилғига айланади

Бу ҳақда Die Zeit нашри хабар берди.

Андижонда ИИБ ходими вояга етмаган шахснинг номусига текканлиги айтилмоқда. Гумонланувчи 2004 йилги Олимпиада бронза медали соҳиби(?)

Ижтимоий тармоқда ИИБ ходими вояга етмаган шахснинг номусига текканлиги ҳолати юзасидан ҳабар жойлаштирилган.

Ўзбекистонда сел ва сув тошқинлари хавфи эълон қилинди

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш талаб этилади.

10 минг қадам юрганларга пул тўлайдиган платформа ишга тушди

Илова 1 майдан фаолият бошлаган бўлиб, уни App Store ва Play Market орқали юклаб олиш мумкин.

Нурмат Отабеков хантавирус бўйича ахборот билан чиқди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?

Мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари қачон ўтказилиши маълум бўлди

Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.

Ўзбекистонда янги кўл пайдо бўлди

Бухоро вилоятидаги Қизилқум чўли ўртасида тахминан 80 квадрат километр майдонни эгаллаган йирик сув ҳавзаси аниқланди.

Эрон 57 та мусулмон давлатидан иборат “Ислом NATOси” ни тузишга чақирди

Бу ҳақда Iran International хабар берди.

Ҳеч қандай можаро йўқ... - Каннаваро

Бош мураббийнинг сўзларига кўра, бу одатий текширувлар бўлган.

Путин мигрантлар бўйича яна бир қонунни имзолади

Хабарларга кўра, мигрантларнинг тиббий кўрикдан ўтишдан бош тортгани учун жарималар оширилди

Профилактика инспекторлари пора билан қўлга тушди

Инспектор мансабдор танишлари орқали собиқ ички ишлар ходимининг тизимга қайта ишга тикланишида ёрдам бериш эвазига 7 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Украина “Фламинго” ракеталари билан Чебоксарга зарба берди

Украина 10 июнга ўтар кечаси дрон ва ракеталар орқали Россиядаги нишонлар бўйлаб зарбалар йўллади.

Андижондаги поликлиникада 4 киши заҳарланиб вафот этди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати Марҳаматдаги ҳолатда қутқарувчилар 4 жасадни чиқариб олгани тасдиқлади.

Трамп Эронга қарши янги кучли зарбалар билан таҳдид қилди

Дональд Трамп АҚШ яқин соатларда Эронга қарши яна бир қатор “жуда кучли зарбалар” бериши мумкинлигини маълум қилди.

Сурхондарёда поездда йўловчи аёлга шилқимлик қилган чипта сотувчиси 5 суткага қамалди

Жабрланувчининг кўрсатмасига кўра, у манзилга яқинлашганда чипта сотувчиси унинг орқасидан келиб қучоқлаган.

Фақат овоз ва рояль: Жон Леженд Самарқандга унутилмас оқшом туҳфа этди

8 июнь куни Самарқанддаги Регистон майдонида дунёга машҳур қўшиқчи, қўшиқнавис ҳамда «Грэмми», «Оскар», «Тони» ва «Эмми» мукофотлари соҳиби Жон Ледженднинг узоқ кутилган концерти бўлиб ўтди.

Жиззахдаги паркда аттракцион синиши оқибатида 4 киши жароҳатланди

Билдирилишича, ҳозирги вақтда жабрланганлар маҳаллий шифохона масъуллари назоратида.

Ғазо вайроналар остидаги жасадлар сабаб кемирувчилар босқинига учради — Financial Times

Аҳоли кемирувчилардан ташқари чивин, бурга ва битларга қарши курашишга ҳам мажбур бўлмоқда.

Покистон Афғонистон ҳудудига ҳаво зарбалари берди

Покистон Афғонистон билан чегара бўйлаб ҳаво зарбалари уюштирди. Бу ҳужумлар минтақада бир неча ой давом этган нисбий тинчликдан кейин содир бўлди.

Шимолий Ирландиядаги пичоқли ҳужум ортидан муҳожирларга қарши тартибсизликлар бошланди

Шимолий Ирландиянинг бир қатор шаҳарларида муҳожирларга қарши оммавий тартибсизликлар юз берди. Намойишлар Белфаст шаҳрида суданлик эркакнинг бир кишига пичоқ билан ҳужум қилгани ҳақидаги хабарлар ортидан бошланган.

Ўзбекистон делегацияси Россияда бир қатор самарали учрашувлар ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов бошчилигидаги делегация Россияда ташриф билан бўлди.

Гонконг ОАВ Ўзбекистон туризмига юқори баҳо берди: визасиз режим ва тўғридан-тўғри рейслар кутилмоқда

“HK TVB News Today” телеканали орқали Гонконг ва Ўзбекистон ўртасида визасиз режим муддати узайтирилаётгани ҳамда икки мамлакат ўртасида тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилиши кутилмоқда экани, шунингдек, Гонконг сайёҳлик агентликлари икки томонлама туризмни ривожлантиришга умид билан қараётгани ҳақида материал эълон қилинди.

Суд тизимида янги назорат механизми: шаффофлик ва ҳалолликни таъминлашнинг қўшимча кафолати

Президент Фармони билан суд тизимида коррупциявий хавф-хатарларни барвақт аниқлаш ва олдини олишга қаратилган янги механизмлар жорий этилмоқда. Шу мақсадда Олий суд таркибида Комплаенс назорати хизмати ташкил этилиши белгиланган.

Сирдарёда чиябўри одамларга ҳужум қилди

Битта чиябўри 4 кишига ҳужум қилган. Шу маҳаллада яшовчи эркак тезкор чоралар кўриб, ҳайвонни зарарсизлантирган.

Халқаро жиноят суди прокурори Карим Хонга қарши терговда жиддий қонунбузарликлар аниқланди

Associated Press (AP) хабар беришича, Халқаро жиноят суди (ХЖС) прокурори Карим Хонга қарши олиб борилган ички тергов унинг хизмат вазифаларини жиддий бузган бўлиши мумкинлигини кўрсатган.

Истанбулда ўзбекистонлик 6 ёшли бола трамвай остида қолиб вафот этди

Аниқланишича, вафот этган фуқаро ота-она ва яқинлари билан бирга Туркияга сайёҳ сифатида келган.

Сурия давлатидаги терроризмни молиялаштиришда айбланган 8 киши қамалди

«Саад Мухтор» тахаллусли мазкур шахс Telegram мессенжери орқали Фаластинда жабр кўрган мусулмонларга эҳсон қилиш ниқоби остида пул йиғиш билан шуғулланган.

Самарқандда аёл 7 нафар неварасига зўравонлик қилиб келгани аниқланди

Болалар омбудманининг ИИВ га сўрови асосида болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида уларга ҳимоя ордери тақдим этилди.

Франция ва Германия қўшма қирувчи самолёт лойиҳасидан воз кечмоқчи

Фридрих Мерц ва Эммануэль Макрон Европа давлатлари учун мўлжалланган олтинчи авлод қирувчи самолётни биргаликда ишлаб чиқиш лойиҳаси бўйича шартномани имзолай олмаслик ҳақида келишиб олгани хабар қилинди.

Нетаньяҳу Исроилнинг Ҳизбуллоҳга қарши операцияси давом этишини маълум қилди

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяҳу Хавфсизлик кенгаши йиғилишидан сўнг Исроил Мудофаа кучларининг (IDF) Ливандаги Ҳизбуллоҳга қарши операцияси ҳали якунланмаганини билдирди.

Филиппин жанубидаги кучли зилзила оқибатида 19 киши ҳалок бўлди

Маҳаллий ҳокимият маълумотларига таяниб хабар беришича, жабрланганлар сони 200 нафардан ошган.

Режимни мустаҳкамлаш ва Россияни жиловлаш: нима учун Си Цзиньпин Шимолий Кореяга ташриф буюрди?

Хитой раиси Си Цзиньпиннинг Пхеньянга келган Си Цзиньпин ва Ким Чен Ин икки давлат ўртасидаги «енгилмас дўстлик»ни яна бир бор таъкидлади.

Сурхондарёда ҳам ИИБ ходими вояга етмаган қизнинг номусига тегишда гумонланмоқда

Ҳужжатлар кўриб чиқиш учун тегишли судловга юборилган. Воқеа қачон содир бўлганига аниқлик киритилмаган.