Ака-укалар учун бир хотин

Ака-укалар учун бир хотин

Сўнги маълумотларга қараганда аҳолиснинг сони 10 ярим миллион киши бўлган Тибетда қадимдан сақланиб келаётган урф-одат кўп эрлилик мавжуд бўлиб мазкур удум бугунги кунда ҳам Тибетнинг чекка қишлоқларида сақланиб қолган экан.

Энди ушбу урф-одат ёки удумнинг қандайлиги ҳакида сизга етарлича маълумот беришга ҳаракат қиламиз. Эслатиб ўтамиз ушбу маълумотлар тибетлик инглиз тили курсига қатнашган Нджо исмли роҳиба аёл билан суҳбатлашган ҳолда интернет тармоғига жойлаштирилган.

Демак бошладик. Тибетда қайлик учун пул аниқроғи қалин беришга қурби етмайдиган оилалар барча ўғиллари учун қўпол қилиб айтганда бир хотин олиб бераркан. Негаки, уларнинг пуллари бир қайлиққа етади. Бу эса уларда оддий ҳол саналаркан.

Келин бўлмиш биринчи кеча диққат қилинг тўнғич ўғил билан бирга бўлади. Бу ҳол яъни эрни алмаштириш қачон унинг ўзи ҳоҳласа аниқроғи келин бола ҳоҳлаган пайтда содир бўлади. Келиннинг ётоқхонасига оиладаги бошка ўғил кирса у эшик олдида ўз оёқ кийимини қолдиради. Бундан маълум бўладики бугун гўшангада у. Нақадар ёввойилик. Энг қизиғи шуки оилада вояга етмаган ўғил бола бўлса у вояга етиб эркаклар сафига қўшилгандан кейин ўша ўғил ҳам эрлик навбатига ёзилади. Бунинг учун эса ундан фақатгина яхши меҳнат қилиш талаб қилинаркан. Агар келин оиладаги ўғиллардан бирини ўз ётоқхонасида кўришни истамаса яъни ёнига киритмаса у ҳолда ўша ўғил аввалгидан ҳам яхшироқ меҳнат қилиб келиннинг эътиборини қозониши керак бўларкан. Агар бу ҳам иш бермаса ўртага қайнона тушаркан.

Агар қайнонанинг ҳам келинга ўғлини қабул қил деб ёлвориши ёрдам бермаса у ҳолда ўша ўғил учун Тибетда диққат қиламиз 2 йўл қолади. Биринчиси роҳиб бўлиш, иккинчиси эса бировларнинг уйида қорин тўярга оғир меҳнат қилиш. Мана сизга Тибет. Биламиз сизда ҳозир савол туғилди. Фарзандлар нима бўлади. Улар кимдан. Бу сизни ҳайрон қолдириши табиий аммо тибетликлар учун бунинг фарқи йўқ ҳисоланади. Негаки, у бир оиланинг фарзанди. Уларда сеники меники йўқ. Бунга ишониш қийин эмас. Оила умумий бўлгандан кейин фарзандлар ҳам умумий бўлади. Ҳар бир халқнинг ўзига яраша урф-одатлари мавжуд шу қатори Тибетликларнинг ҳам.

Manba: megadunyo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!