“Агробанк” АТБнинг Тошкент вилояти бошқармаси расмий муносабат билдирди

“Агробанк” АТБнинг Тошкент вилояти бошқармаси расмий муносабат билдирди

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан эълон қилинган ҳамда айрим ижтимоий тармоқ саҳифаларида тарқатилаётган хабарлар юзасидан «Агробанк» АТБ Матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Хабарда Қўмита томонидан ўтказилган ўрганиш давомида фермер хўжаликлари «Агробанк» АТБ Чиноз филиали билан кредит шартномаси ва таъминотчи ташкилотларни ихтиёрий танлаш бўйича шартнома имзолаган бўлсада, банк томонидан фермер хўжаликлардан ушбу кредитларни ажратилишида маблағлардан эркин фойдаланишига ҳамда моддий ресурслар етказиб берувчиларни ихтиёрий танлашида бир қатор сунъий ҳамда бюрократик тўсиқлар мавжудлиги айтилган.

Таъкидлаш жоизки, мазкур низоли ҳолат дастлаб туманлараро, сўнгра вилоят маъмурий судида кўриб чиқилган бўлиб, апелляция инстанцияси Қўмита томонидан келтирилган важларни қисман тўғри деб топган, бироқ Қўмита томонидан қўлланилган молиявий жарима чораси нотўғри ҳисобланганлиги учун уни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилган.

Бу каби жараёнлар «бюрократик тўсиқ» сифатида баҳоланиши нотўғри бўлиб, банк ушбу жарёнларни Вазирлар Маҳкамасининг 533 ва 130-сонли қарорларига асосан амалга оширган ҳамда фермерлардан тегишли маълумотномалар жамғармадан ажратилган кредитларни мақсадсиз сарфланишини олдини олиш учун белгиланган тартибда сўралган. Таъминотчини танлаш эса фермер хўжаликлари ихтиёрида эканлиги маълум қилинди.

Шунингдек, банк фаолияти халқаро ташкилотлар томонидан ҳам ўрганиб борилади. Мазкур ўрганишлар давомида банк томонидан бюрократик тўсиқлар мавжудлиги юзасидан эътирозлар билдирилмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!