Агар Хитой рухсат бермаса, бутун дунёдан изоляция қилинади — АҚШ

Агар Хитой рухсат бермаса, бутун дунёдан изоляция қилинади — АҚШ

Агар коронавирус пайдо бўлиши сабаблари ва шароитларини ўрганишга рухсат берилмаса, Хитой изоляция қилиниши мумкин. Бу ҳақда АҚШ Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан маълум қилди.

Салливаннинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар Хитойга "қаттиқ танлов" билан мурожаат қилиш учун "сиёсий ва дипломатик босим ўтказмоқда": ёки Хитой ҳукумати халқаро экспертларга коронавирус келиб чиқиши бўйича мустақил изланиш олиб боришларига имкон беради ёки халқаро ҳамжамиятдан четлаштирилади.

Аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден G7 саммитидан кейин сўзларкан, коронавируснинг келиб чиқиши тўғрисида ҳали ҳам якуний хулосалар йўқлигини айтган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!