Майк Тайсон боксдаги фаолияти ҳақида баёнот берди.
Оғир вазнда собиқ жаҳон чемпиони Майк Тайсон рингга қайтиши эҳтимоли ҳақида гапирди.
"Мен Рой Жонс билан жанг учун пулнинг катта қисмини олдим, лекин нимадир кечикди. Бу ҳақда ҳатто ҳеч нарса дея олмайман. Бу ҳақиқатан ҳам, мураккаб. Жейк Пол билан жангга келсак, бу мени ҳатто қизиқтирмайди ҳам. Агар ҳаммаси бошидагидек бўлса, эҳтимол мен у билан жанг қиларман, лекин ҳозир ҳаммаси нотўғри бўлиб кетди.
Кейинчалик нима бўлишини билмайман, лекин мен бошқа ҳеч қачон жанг қилмайман деб ўйлайман. Кўп йигитлар мен билан жанг қилмоқчи ва улар 100 миллион доллар тўлашларини айтишмоқда.
Шунга қарамай, мен бу ишни қайта қилишимга шубҳа қиламан. Мен фақат ўйин-кулги учун, дам олиш учун Жонс билан жанг қилмоқчи эдим. Баъзи одамлар буни бошқа даражага кўтаришди ва завқ йўқолди", - деди Тайсон Boxing Scene нашрига берган интервьюсида.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.