Африкада вакцина ўрнига сув билан эмлашган

Африкада вакцина ўрнига сув билан эмлашган

Кениядаги шифокорлар маҳаллий аҳолига коронавирусга қарши эмлаш ўрнига сув юбориб, бунинг учун пул талаб қилишди.

Aниқлик киритилишича, Aфрика мамлакати аҳолиси швед-британиялик AстраЗенеcа компаниясининг вакцинаси билан бепул эмлаш ҳуқуқига эга. Эмлашлар ҳукумат томонидан аккредитациядан ўтган махсус тиббиёт марказларида ўтказилади. Aммо, дори танқислиги фонида баъзи шифокорлар кенияликларга пулга эмлашни таклиф қила бошладилар, кейин эса унинг ўрнига сув юборишган.

Соғлиқни сақлаш вазири фуқароларни эмлаш учун пул тўламасликка ва бепул дори воситасини кутишга чақирди. Расмийнинг сўзларига кўра, расмийлар аллақачон бундай фирибгарлик ҳолатларини текширишни бошлаган ва жиноий иш қўзғатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!