Ўтган ҳафта сўнгида Исроилда ҳаво ҳарорати максимуми +50°С гача кўтарилгани маълум қилинган эди.
18 июнь куни Форс қўлтиқбўйи мамлакатлари, Ироқ жануби ва Эрон жануби—ғарбида ҳаво ҳарорати +51°С гача қизийди.
Кейинроқ, мазкур жазирама иссиқ ҳаво тўлқини Эрон жануби, Покистон катта қисми ва ҳатто Ҳиндистон шимоли Ҳимолай тоғ этакларида ҳам ҳароратни +46°С гача исиб кетишини таъминлаши мумкин.
Ҳимолай тоғ этакларида узоқ муддат қурғоқчилик ва давомли юқори жазирамалар аҳолиси ҳанус анъанавий усуллар билан қишлоқ хўжалигини юритадиган аграр мамлакат Ҳиндистон учун салбий оқибатлар олиб келиши янада ойдинлашмоқда.
Эль—Ниньо бизнинг минтақада қишлоқ хўжалик секторида бироз ижобий вазиятни бераётган бўлса, Ҳиндистон ва Покистон аграр секторида жорий йил вазият у қадар барқарор эмас. Кейинги йил эса бунинг акси бўлиши мумкин.
Доим таъкидлаб ўтганимдек, Ўзбекистон жануб мамлакатлар билан қуруқлик йўли орқали логистик юк ташилмалар имкониятларини кенгайтириб, аграр сектор маҳсулотларини айирбошлашни кучайтириши керак.
Жорий йил эса биз учун кўп турдаги озиқ—овқат маҳсулотларни экспорт қилиш учун ажойиб имкониятлар очилмоқда. Масъул тузилмалар бу вазиятни эътибордан қочирмайдилар деган умиддаман.
Жигар билан боғлиқ патологиялар доимий чарчоқ ҳисси, оғизда аччиқ таъм, кўнгил айниши, тери ва кўз оқининг сарғайиши, ўнг қовурға остида оғриқ, пешоб ва ахлат ранги ўзгариши каби аломатлар билан намоён бўлади
Мамлакатимизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш борасида яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, юртимизнинг иқтисодий қудрати ва экспорт салоҳиятини юксалтиришда салмоқли натижаларга эришаётгани, ташаббускорлиги, замонавий билим ва тажрибасини намоён этиб, инвестицияларни жалб қилиш, импорт ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатишни янада кенгайтириш, аҳоли бандлиги ва фаровонлигини таъминлаш йўлида алоҳида жонбозлик кўрсатаётгани, шунингдек, ўзининг муҳим илмий-амалий ишланмалари ва инновацион лойиҳалари билан бизнес соҳаси ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётгани учун бир қатор тадбиркорлар тақдирланди.
Аниқланишича, ушбу бузиш ишлари Афғонистон Маданият ва ахборот вазирлиги ҳамда кенг жамоатчилик билан келишилмаган. Афғон тарафи ҳолат юзасидан таассуф билдирган.
Исроил Бош вазири Биньямин Нетаняҳу Франция президенти Эммануэль Макрон ва Австралия бош вазири Энтони Албанезега йўллаган мактубларида уларни Фаластин давлатини тан олиш орқали антисемитизмни кучайтиришда айблади.
2025 йил 18 август куни Туркистон шаҳрида айни пайтдаги энг йирик контрабанда иши бўйича ҳукм чиқарилди. Бу ҳақда 20 август куни вилоят суди матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар бермоқда Zakon.kz.
Покистон, Ҳиндистон томонидан бошқариладиган Кашмир ва Непалда кучли ёмғирлар сабаб тўсатдан юз берган сув тошқинлари катта фожеаларга олиб келди. Расмий маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар сони 400 дан ошди.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида Ангрен шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда у сўралган пул маблағидан 2100 АҚШ долларини олдиндан олган вақтида ушланди
Исроил муҳосарасидаги Ғазо секторида сўнгги 24 соат ичида очлик ва озуқасизлик сабабли яна 7 нафар фаластинлик вафот этди, улар орасида 2 нафар бола ҳам бор.
Ҳолат юзасидан мазкур мансабдор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Дания матбуотида чоп этилган хабарларга кўра, Германиядан тез ёрдам машинаси етиб келган ва қидирув-қутқарув ишлари итлар ва дронлар ёрдамида олиб борилган.
Покистон ва Ҳиндистоннинг Ҳимолай минтақасида кучли ёмғирлар туфайли сув тошқинлари ва кўчкилар юз берди, натижада фақат сўнгги 48 соат ичида камида 321 киши ҳалок бўлган.
Июл ойида Хитой иқтисодиётида ишлаб чиқаришдан тортиб истеъмолгача бўлган кўплаб кўрсаткичлар сезиларли даражада секинлашди. Бу жараёнга савдо уруши ва мамлакатдаги кучли иссиқ тўлқинлар таъсир кўрсатди.
Ўзбекистон элчихонаси ва Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги ҳамкорлигида амалга оширилган ишлар натижасида унинг мамлакатдан чиқиши учун виза расмийлаштирилди.