Афғонистонда гўзаллик салонлари яширинча ишлаётгани маълум бўлди

Афғонистонда гўзаллик салонлари яширинча ишлаётгани маълум бўлди

Ўтган йили Афғонистонда барча гўзаллик салонлари Толибон томонидан тақиқланган бўлса-да, гўзаллик салонлари ўз фаолиятини давом эттириб, яна ўз мижозларини яширинча қабул қилмоқда.

Ўтган йилнинг июл ойида Толибон мамлакатдаги барча сартарошхоналар ва гўзаллик салонларини ёпишга буйруқ берганди. Ҳукумат бизнес эгаларига фаолиятини тўхтатиши учун бир ой муҳлат берган.

Бу ҳолатга БМТнинг Афғонистонга кўмаклашиш миссияси изоҳ бериб, тақиқ аёллар ҳуқуқига нисбатан чеклов экканлигини такидлаган.

Экспертлар фикрича, бу иқтисодиётга салбий таъсир қилади ҳамда аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга зид. Бу қарор гўзаллик салони соҳасида ишлайдиган 60 000 га яқин аёлларга катта зарар келтирган. Бундан ташқари, гўзаллик салонлари афғонлар учун муҳим ижтимоий вазифани бажарган, улар аёллар учун хавфсиз жой ҳисобланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!