Бу ҳақда АҚШ ички хавфсизлик департаментига таяниб, Fox News телеканали маълум қилди.
Афғонистон фуқароси Муҳаммад Довуд Алокозай 25 ноябрь куни TikTok платформасида Форт-Уэрт шаҳрида (Техас штати) портлатиш учун бомба йиғаётганини тахмин қилган видеони жойлаштирганидан сўнг ҳибсга олинган эди. Айбланувчи АҚШнинг собиқ президенти Жо Байден даврида АҚШ қўшинлари мамлакатдан олиб чиқилиши ортидан Вашингтоннинг афғон иттифоқчиларини кутиб олиш дастури бўйича АҚШга келган.
Худди шу дастур 2021 йилда Афғонистон фуқароси Раҳмонуллоҳ Лақанвални ҳам АҚШга олиб келди. У шу йилнинг 26 ноябрида Вашингтонда Миллий гвардия аскарларига қарата ўт очди. Миллий гвардиянинг икки аскари ва ҳужумчи яраланиб, касалхонага ётқизилган. Кейинроқ аскарлардан бири олган жароҳатларидан вафот этди.
Вашингтонда Миллий гвардия аскарларига уюштирилган ҳужум ортидан АҚШ ҳукумати Афғонистон фуқаролари учун визани тўхтатиб қўйди ва чет эл фуқароларининг бошпана сўровларини кўриб чиқишни вақтинча тўхтатди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.