Аэропортда коронавирусдан ҳимояланиш усуллари маълум қилинди

Аэропортда коронавирусдан ҳимояланиш усуллари маълум қилинди

АҚШ транспорт хавфсизлиги маъмурияти самолёт бортида ва аэропортда коронавирус инфекциясидан қандай ҳимояланиш мумкинлигини тушунтириб берди.

Бу ҳақда “Express” нашри хабар бермоқда.

Унга кўра, аввало, имкон қадар ижтимоий масофани сақлаш керак. Маъмурият, томонидан қайд этилишича, одамлар орасидаги масофа тахминан 183 сантиметрга тенг бўлиши, сафар давомида эса ниқоб ва қўлқопдан фойдаланиш зарур.

Шунингдек, парвоздан олдинги текшириш пайтида ташқи кийим учун тақдим этиладиган идишлардан эҳтиёт бўлиш лозим, зеро, улар кўпинча ифлосланган бўлишади.

Шунингдек, шахсий гигиена воситалари, шу жумладан, болалар тагликларини ҳам уларга жойлаштирмаган маъқул.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!