Абрамов Ўзбекистон миллий терма жамоасидан кетадими?

Абрамов Ўзбекистон миллий терма жамоасидан кетадими?

Спорт шарҳловчиси, журналист, ЎФА матбуот ва медиа департаменти директори Даврон Файзиев Вадим Абрамовнинг футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасидан кетиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга жавоб қайтарди.

"Савол йўллашяпти,
Ўзбекистон Миллий терма жамоасида мураббий алмашар эканми, Ш.Беғамов ёзибти, Абрамов ўрнига Тошев келаркан, тўғрими, деб.

Жавоб бераман, бу ёлғон маълумот, умуман ундай режа, тахмин ва ҳатто гап очилгани йўқ. Вадим Абрамов терма жамоа бош мураббийи сифатида ишини давом эттиради. Буни шахсан ўз номимдан ва ЎФА номидан тасдиқлашим мумкин.

Фақат аниқ маълумотларга ишонинг, текширилмаган информацияга чалғиманг", — деб ёзди Файзиев телеграмдаги саҳифасида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!